29 December 2018
14:17 - АҚШ қуролли кучлари қўмондони: Афғонистондаги урушда ҳеч ким ғалаба қозона олмайди. “Ҳаракат”: “Толибон” билан музокаралар аҳмоқликдир, Ислом динини ўзгартириш керак
Афғонистондаги НАТО ва АҚШ қуролли кучлари қўмондони Остин Скотт Миллер мамлакатдаги зиддиятда икки томон ҳам охиригача кураши мумкинлиги, лекин ҳеч бири ғолиб чиқмаслигини айтди.

“Тolo News” нашри хабарига кўра, генералнинг бу баёноти маҳаллий телеканаллардан бирининг эфирида берилган. Миллер таъкидича, халқаро коалиция кучлари бу ерда сиёсий вазият барқарорлашмагунича Афғонистонда бўлади.

АҚШнинг Афғонистондаги элчиси Жон Басс генералнинг фикрларига қўшилиб, ҳозир бу мамлакатда тинчлик ўрнатилиши учун қулай вазият эканини таъкидлади. // ЎзА

“Ҳаракат”: “Толибон” каби террористик ташкилотларни куч билан енгиб бўлмаслигини, чунки, ислом террористлари Қуръоннинг хато тафсиридан келиб чиқкан исломий тушунчаларга асосланиб урушаётганларини, улар устидан ғалаба қозониш учун авваламбор Ислом динини йўқ қилиш кераклигини айтиб, ислом террористларига қарши уруш Ислом динига қарши уруш бўлиб кетишининг олдини олиш учун Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиш ва Ислом динидаги хато тушунчалардан тозаланиш кераклигини йиллардан бери айтиб келмоқда. Аслида, бундай фикрларни ҳаммадан аввал “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси айтишга бошлаган бўлиб, уминг жарчиси бўлган “Ҳаракат” ҳам шу позицияда эди.

Афғонистондаги урушни тинч йўллар билан ҳал этиш учун “Толибон” билан музокаралар олиб бориш таклифини ўртага отган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё шарманда бўлиши аниқ эди. Афғонистондаги НАТО ва АҚШ қуролли кучлари қўмондони Остин Скотт Миллернинг бу хабардаги фикри ҳам шуни тасдиқламоқда.

Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиш, Ислом динидаги хато тушунчалардан қутилиш, авваламбор Ислом дини дунёвийлик принципини тан олишига эришиш лозим. Шундай қилинса, ислом терроризми ўз-ўзидан йўқ бўлади. Америкаликлар ҳам “Бирлик” ва “Ҳаракат”нинг позициясига ўтсалар, ўзлари учун ҳам яхши бўларди. Шундай экан, америкаликлар Ислом динида ислоҳотлар ўтказиш масласида мусулмонларга ёрдам беришлари керак.

“Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат аввали АҚШ Президенти Барак Обама ва жорийдаги Президент Доналд Трампга бир неча марта хат ёзиб, уларни Ислом динида ўтказилиши керак бўлган ислоҳотлар масаласида мусулмонларга ёрдам беришга чақирди. Аммо, уларнинг Абдураҳим Пўлатга ёзган тафсилотли жавоблари кўрсатмоқдаки, улар Ислом динидаги муаммоларни тушунмаяптилар.

ЎзАнинг хабаридан ҳам кўриниб турибдики, АҚШнинг Афғонистондаги элчиси Жон Басс ҳам ислом терроризми атрофидаги масалаларни яхши билмайди.