28 December 2018
08:10 - Ўзбекнинг аҳмоқларига: Туркияда исломчиларнинг лидери Ражаб Эрдўғанга қаратилган шапалоқларни кўринг
Баъзи ўқувчиларимиз бизнинг баъзи хабарларда Туркия Президенти Ражаб Эрдўған ва унинг исломчилар партиясидагилар Туркияни ўрта асрларга қараб судрашаётгани ҳақида гапираётганимизга ўзларича тепки кўрсатиб, 80 миллионлик Туркия Эрдўған ва унинг тарафдорларидан иборатлигини кўрсатишга қаратилган комментлар ёзмоқдалар. Ундайларнинг оғзини ёпиш учун айтиш керакки, Ражаб Эрдўған 1 йилча аввалги президент сайловларида 50 фоиздан озгинагина кўп фоиз овоз олди. Парламент сайловларида эса, унинг партияси 50 фоиздан анча кам овоз олди. Булар кўрсатмоқдаки, аҳолиси 80 миллион бўлган Туркияда Эрдўған ва унинг партияси тарафдорлари 40 миллиондан ҳам кам. Кўпчилик – отатуркчилардир.

Бунинг устига дунёвийлик/секуляризм тарафдори бўлган оммавий ахборот воситалари Эрдўған ва унинг тарафдорларига тупирмоқдалар. Масалан, Туркиядаги энг катта Миллиёт газетаси ўз саҳифаларида Эрдўған ва унинг тарафдорларига шапалоқ деса бўладиган фоторасмлар эълон қилмоқда.




Бу газетанинг Интернетдаги сайтида бугун қўйилган расмлардан 2 тасини эътиборингизга ҳавола қилмоқдамиз. Исломчилар мактаблар ва университетларда қиз ва ўғил болалар алоҳида ўқитилиши кераклигини, метрода аёллар ва эркаклар учун алоҳида вагонлар ажратиш шартлигини ва шунга ўхшаган аҳмоқона, ўрта асрлар руҳидаги талабларни олға суришаётган пайтда, Миллиёт каби газеталарда бундай расмларнинг кўплаб эълон қилиниши - эрдўғанчилар учун тарсакидан қолишмайдиган шапалоқлардир. Айни замонда, дунёвийлик/секуляризм тарафдорларини рағбатлантиришдир.

Турктилли давлатлардаги замонавий зиёлилар Туркиядаги отатуркчиларни қўллаб-қувватлашлари, фанатик исломчиларга очиқча тепки кўрсатишлари керак. Бундай тепкиларнинг зарбаси Ўзбекистонни исломлаштириш ҳаракатига тушган Шавкат Мирзиёга ҳам етиб бориши муқаррар.