27 December 2018
11:47 - Масхарабозлик: Осиё журналистлари Шавкат Мирзиёга “Осиёда йил одами”, Туркияда эса “Ўрта Осиёдаги йил одами” унвони беришибди
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситаларидан бири бўлган Kun.uz Инетерет нашри ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишича, Туркияда 2011 йилдан бери чиқадиган Turcomoney журнали Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёни “Ўрта Осиёдаги йил одами” деб топибди. Туркия Буюк Миллат Мажлиси спикери Биноли Йилдирим ва Туркиянинг сиёсат, иқтисодиёт, илм-фан ва журналистика соҳаларида танилган қатор вакиллари иштирокида “Туркия ва дунё равнақига ҳисса қўшганлар” номидаги анъанавий тақдирлаш маросими бўлиб ўтибди, айнан ўша маросимда Шавкат Мирзиёни “Ўрта Осиёдаги йил одами” деб топилгани эълон қилинибди.

Бу воқеага Kun.uz сайтининг саводсиз журналистлари бермаган таҳлилни биз берамиз. Ҳамма гап шундаки, Ислом динининг моҳиятини ҳалигача яхши тушунмайдиган Ғарбнинг кўп йиллик босмлари остида Туркия Ислом динига эркинликлар беришга бошлагач, бу мамлакатда ҳокимиятгани тўла исломчиларнинг Адолат ва Тикланиш Партияси қўлга олволган ва ҳозир бу мамлакатни демкоратиядан узоқлаштириш ва исломлаштириш жараёнлари тезлик билан олға кетмоқда. Шавкат Мирзиё диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш ҳақида фармон чиқаргани, шу фармон доирасида Имом Термизий ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ислом Цивилизацияси Маркази ва Ўзбекистон Ислом Академияси, Ҳадис Илми Мактаби ва шу каби муассасаларнинг тузилиши Ўзбекистон Конституциясига зид ишлардир, аммо Туркияда ҳукмронлик қилаётган исломчиларни айнан шу нарса қувонтирган ва улар Шавкат Мирзиёни “Ўрта Осиёдаги йил одами” деб эълон қилишган.

Осиё журналистлари Шавкат Мирзиёга “Осиёда йил одами” унвони беришганининг сабаби бироз башқачароқ. Маълумки, Осиёда - Япония, Жанубий Корея ва Тайвань каби бир нечтагина демократик давлатлар бор бўлса ҳам, бу қитъадаги мутлақо кўпчилик давлатларда демократиядан жуда узоқда бўлган, диктатура деса ҳам бўладиган режимлар ҳукмронлик қилади. У мамлакатларнинг журналистлари ҳам демократиядан узоқ одамлар. Айнан улар Шавкат Мирзиё ҳаммани алдаш учун ўтказаётган косметик ислоҳотларининг таъсири остида Шавкат Мирзиёни “Осиёда йил одами” деб эълон қилдилар.

Жойи келгани учун айтиш керакки, замонавий хабарчиликда, бўлаётган воқеаларни ёритишдан ташқари, уларни таҳлил қилиш ва уларга баҳо бериш асосий факторлардан бирига айланмоқда. Аммо, минг афсуски, Ўзбекистонда диктаторлик режими ҳукмронлиқ қилар экан, қўғирчоқ журналистларимиз воқеаларни таҳлил қилиш, уларга баҳо бериш деган нарсалар борлигини, замонавий хабарчиликда айнан шу факторлар асосийга айланиб бораётганини тушунишмайдилар ҳам.

Айнан шу сабабдан, биз Ўзбекистонда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш кераклигини айтар экан, хабарчи/журналистлардан бўлаётган воқеаларни объектив ёритишни талаб қиладиган вақт келиб бўлганини қайта-қайта такрорлаб ётибмиз. Яъни, ўзбек жуналистларини замонавийлаштириш ҳам мақсадларимиздан биридир.