26 December 2018
02:27 - Шармандалик: Владимир Путин Россияда минимал ойликни $164 га кўтарди, бизда Шавкат Мирзиё яқинда $24,78 га кўтарган эди

Россиянинг оммавий ахборот воситалари кеча Президент Владимир Путин ўз мамлакатида минимал ойликни 11 минг 280 рубль, яъни тахминан $164 қилиб белгилаганини эълон қилдилар. Шундай қилиб, минимал ойлик аввалгисига нсбатан 1 фоиздан бироз кўпроққа ортибди. Ривожланган Ғарб мамлакатларида минимал ойлик 1 минг доллардан анча кўп эканлигини гапириб ўтириш ҳам ортиқча. Аммо, аҳволни Ўзбекистонимиз билан солиштиришга мажбурмиз. Чунки, Россия биздан Ғарб каби узоқда эмас, бунинг устига, сони миллиондан ошган ўзбеклар бир бурда нонга пул топиш учун айнан Россияда ишламоқдалар. Ҳозирча, Россиясиз яшай олмаймиз.

2018 йил 18 октябрдаги хабаримиздан маълумки, Шавкат Мирзиё бизда минмал ойликни 10 фоизга кўтариш ҳақида қарор чиқарди ва ўша пайтгача бор-йўғи 21 доллар бўлган минимал ойлик 1 ноябрдан $24,78 га кўтарилди.

Шу йил 6 октябрдаги хабаримизда қозоқларнинг расмий давлат ахборот воситаси “Казинформ”га асосланиб, Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой ўз мамлакатида 2019 йил 1 январдан бошлаб аҳолининг минимал иш ҳақини ҳозирги 28 минг тенгедан 42 минг тенгега чиқариш буйруғи берганини билдирган эдик. Демак, қозоқларда ҳозир тахминан 75 доллар бўлган минимал иш ҳақи 2019 йилда 113 долларга чиқади.

Шундай қилиб, минимал ойлик бўйича Россиядан 6,6 баравар, Қозоғистондан 4,5 баравар орқада бўлиб қолаверамиз.

Эй, ўзбеклар! Яна бир бор қайтарамиз, кўзингизни очинг, бунақа президент, бундай тожиклар режими, бу режимнинг қўғирчоқ ахборот воситалари билан келажагимиз йўқ. Майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиёдан ва унинг тожиклар режимидан ватанимизда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишни, хабарчи/журналистлардан бўлаётган воқеаларни объектив ёритишни талаб қиладиган вақт келиб бўлди.

Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери тўхтамасдан такрорлаётгандек, давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни янгилаш, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётади.

Фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғояси борлигини урғулаш ҳам муҳимдир.

Бундай фундаментал ислоҳотларни амалга ошириш учун тажрибали давлат арбоби, аввалги Бош вазир ўринбосари Рустам Азимни жойига қайтариш керак.