26 December 2018
01:29 - Шавкат Мирзиё ҳозирги расмий номи Давлат Хавфсизлик Хизмати бўлган Ўзбекистон КГБсининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказибди

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари кеча ярим кечасига яқин ҳеч бир таҳлилсиз 2018 йил 25 декабрда Совет КГБсининг ворисларидан бири бўлган Давлат Хавфсизлик Хизматининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилганини хабар қилдилар, тўғрироғи, хавфсизлик хизмати тарафидан тайёрланган хабарни тарқатдилар. Йиғилишга Ўзбекистон Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиё раислик қилибди.

У ерда Олий Мажлис палаталари раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси вакиллари, ҳукумат аъзолари, Давлат Хавфсизлик Хизмати шахсий таркиби, вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этибдилар, видеоконференцалоқа орқали тадбирни Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари кузатиб борибдилар.

Хабарларда айтилишича, йиғилишдан олдин Шавкат Мирзиё ДХХ фаолияти ва унинг моддий-техник имкониятлари билан танишган, ДХХ махсус бўлинмалари ҳарбий хизматчилари билан суҳбатлашган, ДХХ махсус операциялари жараёнида фойдаланиш учун мўлжалланган замонавий техника ва қурол-яроғлар намуналарини кўздан кечирган.

Бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзАнинг хабарида Шавкат Мирзиё ДХХ олдидаги долзарб масалаларни санаб чиққани, терроризм ва коррупция масаласини алоҳида тилга олгани айтилади. Терроризм, аслида, ислом терроризмининг тилга олиниши табиийдир, аммо ДХХнинг эътиборини коррупция муаммосига тортиш кўрсатмоқдаки, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери такрорлаб келаётганидек, демократиянинг уруғи ҳам йўқ бўлган Ўзбекистонда порхўрлик ва коррупция давлатимизни ўлимга олиб бориши муқарарлиги ҳақидаги фикрларни Шавкат Мирзиё ҳам тан олишга мажбур бўлган. Аммо, порахўрлик ва коррупцияга қарши курашнинг энг самарадор воситаси бўлган “демократия” бу йиғилишда тилга олинмаганидан тушуниш мумкинки, Ўзбекистон бундан кейин ҳам ўлим йўлида давом этаверади. Демак, халқ майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиё ва унинг тожиклар режимини демократияни ривожлантириш ва тўла бозор иқтисодтиётига ўтиш устида ишлашга мажбур қилиши керак. Бошқа йўл йўқ.

ДХХнинг йиғилишига қайтсак, у ерда муҳокама этилган масалалар юзасидан мутасаддиларнинг ҳисоботлари тингланибди ва тегишли қарорлар қабул қилинибди. Аммо, қўғирчоқ ахборот воситаларининг хабарларида мутасаддилар нима дегани, қандай қарорлар қабул қилгани тилга ҳам олинмаган.

Аммо, “O’zbekiston 24” телеканалининг хабаридан олиниб, Gazeta.uz сайтида эълон қилинган расмдан кўриниб турибдики, у йиғилишда жуда кўп одам қатнашган ва у ерда гапирилган гаплар тезда ҳаммаёққа тарқаб кетади. Kun.uz сайти бу йиғилиш ҳақидаги хабарига “O’zbekiston 24” телеканалининг русча видеосини илова қилгани ҳам масхарабозлик нуқтаи назардангина диққатга сазовордир.

Дарвоқе, агарда бу йиғилиш Шаввкат Мирзиё сал кам ҳар куни ўтказадиган масхарабозлик руҳидаги тадбирлардан бири бўлса, унинг ҳеч қандай қиймати ҳам бўлмайди.