25 December 2018
15:37 - Шавкат Мирзиё 11 ойда 13 та мамлакатга борибди, иқтисодиётимизнинг чўкиши эса давом этмоқда

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситаларидан бири бўлган Kun.uz Ташқи Ишлар Вазирлигига асосланиб, аммо ҳеч қандай таҳлилсиз хабар беришича, Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиё 2018 йилнинг январь-ноябрь ойларида хорижий мамлакатларга 13 та ташриф (2 та давлат ташрифи - Тожикистон ва Ҳиндистонга, 2 та расмий ташриф - АҚШ ва Францияга, 9 та ишчи ташриф – кўп томонлама тадбирларда иштирок етиш учун) амалга оширибди. Ўзбекистонга эса, 8 та давлат (Афғонистон, Беларусь, Миср, Қозоғистон, Россия Федерацияси, Тожикистон, Туркманистон ва Туркия) раҳбарлари ташриф буюришибди.

Хўш, бу ташрифлардан Ўзбекистоннинг шохи чиқдими, Ўзбекистон ғариб ва аянчли иқтисодий аҳволдан чиқишга бошладими? Йўқ. Аксинча, иқтисодиётимизнинг чўкиши давом этмоқда. Давлат Бюджетимиз 2017 йилда 20 миллиард доллар атрофида эди, 2018 йилда 7,7 миллард долларга тушди. Ҳар қандай давлат иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот 2017 йилда 1,5 минг доллар атрофида бўлган эди, бу йил 1,1 минг доллар атрофида бўлиши кутилмоқда. Демак, аҳолининг ўртача ойлигида ҳам шунга пропорционал равишда тушиш бўлади.

Мана, аҳволимизни кўриб турибмиз. Шавкат Мирзиё 11 ойда 13 мамлакатга бориш ўрнига, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери таклиф қилиб келаётган фундаментал сиёсий ва қитисодий ислоҳотларни амалга оширса эди, иқтисодиётимиз юксалишга, аҳолининг ўртача ойлиги ортишга бошларди.

Хуллас, қаёққа қараманг, қашшоқлик ва маcхарабозлик ичида яшаётганимизни кўрасиз.