24 December 2018
18:07 - Марказий Банк сўмнинг бошқа валюталарга нисбатан 25 декабрда кучга кирадиган курсларини эълон қилди, сўмнинг долларга нисбатан қиймати яна тушибди

Марказий Банк сўнги йиллардаги анъанасини давом эттириб, 2018 йил 25 декабрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини эълон қилди. Мана баъзибир валюталарнинг сўмга нисбатан тайинланган янги ва аввалги ҳафтадаги (қавс ичида) курслари:

1 АҚШ доллари – 8339,55 сўм (8325,59 сўм)

1 ЕВРО - 9479,57 (9413,74)

1 Россия рубли - 120,91 (124,70)

1 Жанубий Корея вони - 7,39 (7,36)

1 Қувайт динори – 27466,16 (27378,70)

1 Хитой юани - 1207,79 (1205,73)

1 Туркия лираси - 1568,44 (1552,56)

Кўриб турибмизки, сўмнинг курси русларнинг рублидан бошқа валюталарга нисбатан тушиши давом этмоқда. Демак, рублнинг аҳволи сўмдан ҳам ёмон экан. Буни тушуниш мумкин, Россия Ғарбнинг санкциялари остида кун сайин ғариблашиб бормоқда.

Эслатиш керакки, ўткан йили шу кунларда 1 доллар 8101,62 сўм эди, мана энди 8339,55 сўм. Бу йилнинг 1-чи яримида Шавкат Мирзиё, аниқроғи, Ўзбекистон Марказий Банки 900 млн доллар ишлатиб, долларнинг курсини тушириб, сўмнинг курсини орттириб борган эди. Аммо, йилнинг 2-чи ярмида 1 долларнинг курси 556,5 сўмга ортди, яъни сўмнинг қиймати долларга нисбатан 7 фоизга тушди. Хуллас, Шавкат Мирзиё аҳволимизни худди Ислом Карим каби дабдала қилишни давом эттирмоқда. Бу кетишда, бир неча йилдан кейин сўмнинг курси яна 2 бараварга тушиб кетади.

Дарвоқе, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмагани ҳам алоҳида урғуланган.