24 December 2018
10:19 - Президент Шавкат Мирзиё Жиноят Кодексининг 159-моддаси бўйича айбланадиган ишлар қилиб, Ўзбекистонни исломлаштирмоқда, 12-чи имом ҳам шу ерда

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз ўзини “тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)” деб танитган - Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик Институти катта илмий ходими - Комилжон Раҳимовнинг “Янги маърифат ўчоғи” номли мақоласини эълон қилибди. Бу мақола бизнинг хабаримиз учун сабаб эмас, туртки бўлди холос, дейишимиз мумкин. Чунки, бу хабаримизда ўртага қўйилаётган саволлар Шавкат Мирзиё Ўзбекистонни исломаштириш масаласини олға суришга бошлаган кунлардаёқ туғилган эди ва биз бу ҳақда кўп марта гапирдик.

Комилжон Раҳимовнинг мақоласи қуйидагича бошланади.

* * * * *

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш, ислом дини ва ҳадис илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк ватандошларимизнинг бой меросини чуқур ўрганиш, улар томонидан асос солинган ҳадис илми мактаблари фаолиятини қайта тиклаш ва ривожлантириш ҳамда ислом дини асослари ва ҳадис илмини мукаммал ўзлаштирган олий маълумотли етук мутахассисларни тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 1 ноябрдаги “Ҳадис Илми Мактаби фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Юртимизда навбатдаги олий диний таълим муассасаси, яъни маърифат маркази бўлмиш Ҳадис Илми Мактабининг ташкил этилишини 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида бошланган халқимизнинг маънавий қадриятлари ва аждодларимизнинг бой меросини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш билан биргаликда бутун жаҳон жамоатчилигига ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини етказиш йўлида амалга оширилаётган улкан ишларнинг мантиқий давоми, дейиш мумкин.

Зеро, биргина 2017 йилнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда мазкур мақсадларга йўналтирилган Имом Термизий ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ислом Цивилизацияси Маркази ва Ўзбекистон Ислом Академияси ташкил этилди, қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизими янада такомиллаштирилди.

* * * * *

Мақоланинг шу қисми Шавкат Мирзиёни Жиноят Кодексининг 159-чи моддаси (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) бўйича айблаш мақсадида покурорлар ёзадиган айбномага асос бўлолади.

Чунки, Ўзбекистон Конституциясининг 61-моддаида айтиганидек, “Диний ташкилотлар ва бирлашмалар давлатдан ажратилган ҳамда қонун олдида тенгдирлар. Давлат диний бирлашмаларнинг фаолиятига аралашмайди.”

Шавкат Мирзиёнинг 2018 йил 16 апрелда чиқарган “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони - давлат диний бирлашмалар фаолиятига аралашаётганинг энг яхши исботидир. Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш, Имом Термизий ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ислом Цивилизацияси Маркази ва Ўзбекистон Ислом Академияси, Ҳадис Илми Мактаби ва шу каби муассасаларнинг тузилиши эса, давлатнинг дин ишларига аралашиши, диний ташкилотлар қилиши керак бўлган ишларни давлат ўз елкасига олиши, яъни Конституцияга тупириши ва Конституцияни оёқ ости қилишидир.

Табиий, Шавкат Мирзиё бошлаб берган бу жинояткорона жараён давом этаверади ва яқинда ҳадислар ва ислом цвилизацияси яратган анъаналар, масалан, эркаклар кўп хотинлик бўлиши мумкинлиги, майда ўғриларнинг қўли қирқилиши ва жиддийроқ жиноятчилар тошбўрон қилиб ўлдирилиши кераклиги, аёллар ва эркаклар ажралган ҳолда ўқишлари шартлиги, давлат исломий бўлиши кераклиги ва бошқалар давлат тарафидан тан олинади ва Ўзбекистонимиз Эрон, Саудия ва бир қатор қолоқ давлатлар каби исломий бўлади.

Бу фикрни Комилжон Раҳимов усталик билан ўраб-чирмаб, қуйидаги шаклда ифодалабди: “Ҳадис Илми Мактаби фаолиятининг йўлга қўйилиши нафақат юртимизда ҳадис илмининг барча қирралари, жумладан, аждодларимизнинг ҳадис илми соҳасида яратган улкан илмий меросини чуқур ўрганиш, балки ҳадисларда баён этилган эзгу умуминсоний ғояларни халқимизга, айниқса, ёш авлодга етказиш имкониятини беради. Бу эзгу ишнинг яқин келажакда ўз самараларини беришига умид қилиб қоламиз.”

Кўринишидан, Комилжон Раҳимов ўзини ҳеч қачон ўлмайдиган 12-чи имом деб эълон қилишдан ҳозирча қўрқаётганга ўхшайди. У ҳали етишмаган ёш авлодни кутмоқчи. Айнан ўша ўлмас авлод бу 12-чи имомни умрбод елкасида кўтариб юради.