01 December 2018
10:24 - Шавкат Мирзиё ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш масалалари бўйича қарор чиқарибди, энди гал унитазларнинг шаклига келса керак

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ҳеч қандай изоҳсиз хабар қилишича, кеча Шавкат Мирзиё “Ўзбекистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарор имзолабди. Қарорда айтилишича, бу соҳада кўп ишлар қилинаётган бўлса ҳам, камчиликлар кўп экан. Уларни баратарф қилиш учун ушбу қарорда бир қатор чора-тадбирлар таклиф қилинибди. Мана улардан биринчиси:

- сув таъминоти ва канализация корхоналарини, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида бошқариш ҳамда улардан фойдаланиш соҳасида илғор хорижий тажрибани босқичма-босқич жорий қилиш;

Кўрдингизми, азиз ўқувчилар, Президент қарор чиқармаса, бу соҳадаги дунёнинг илғор тажрибалари бизда жорий қилинмасди, ўрта асрларда каби яшайверардик, энди бу қарордан кейин, дунё тажрибасидан фойдаланиб ривожланамизми?. Қизиқ, суви таъминоти ва канализация тизимларини ўзимизча эмас, ҳлрижий тажриба асосисида яратганимизни, ҳатто радио, автомобиль, учоқлар, телевидение, селфонлар, компютерлар, қолаверса ҳамма замонавий нарсаларни Ғарбдан олганимизни Шавкат Мирзиё билармикан?

Қарорнинг бошқа моддалари устида ҳам айнан шу шаклда кулиш мумкин. Бироз кутсак, Шавкат Мирзиё унитазларнинг шаклини ҳам ўзбекларнинг расмдагидек ухлаётганда бошига ва ўтирганда думбасига мос келадиган шаклга тушириш ҳақида қарор ёки фармон чиқарса керак. Ана ўшанада ўзбек халқи хурсандлигидан хахолаб кулиб олади.

Аммо, авваллари ҳам айтган саволимиз ўртада қолаверади: Қачон ва ким Ўзбекистонни ҳозирги ғариб аҳволдан олиб чиқиш мақсадида фундаментал сиёсий-иқтисодий ислоҳотлар ўтказади?