29 November 2018
09:42 - Гуржистондаги президент сайловларининг 2-чи турида Саломе Зурабишвили ғалаба қозонди

Кеча бўлиб ўтган сайловларда қутиларга ташланган бюлетенларнинг 97 фоизи саналаганда, Саломе Зурабишвилига 59,6%, Григол Вашадзега 40,4% сайловчи овоз бергани маълум бўлди. Демак, қолган 3 фоиз бюлетенлардан қандай натижа чиқишидан қатъий назар, Саломе Зурабишвили сайловларда ғолиб чиқди дейиш мумкин.

Кеча сайловда овоз бериш ҳаққига эга бўлган фуқароларнинг 56,23 фоизи сайловда қатнашибди. Биринчи турда сайловчиларнинг 46,74 фоизи иштирок этган эди. Ҳозирча номаълум, Григол Вашадзе ўзи ютқазганини дарҳол тан оладими ёки йўқ.

Аммо, унутмайликки, Саломе Зурабишвилини ҳокимиятдаги партия қўллаб-қувватлаган бўлса ҳам, Саломе Зурабишвили бу партиянинг номзоди эмас. Демак, у ҳокимиятдаги партиядан ҳам, мухолифатдан ҳам мустақил равишда ўз сиёсатини олиб боришга ҳаққи бор.

Расмда - Григол Вашадзе ва Саломе Зурабишвили.