28 November 2018
22:48 - “Бирлик” Халқ Ҳаракати оёққа туришида муҳим роль ўйнаган ёзувчи Гулчеҳра Нуриллага Ёзувчилар Уюшмаси аъзолиги гувоҳномаси қайтарилди

Бугун ҳақиқатдан ҳам буюк воқеа бўлди. СССР замонидаёқ улуғ шоира сифатида танилган, ўзбек тилини давлат тили қилдириш, Ўзбекистонни мустақилликка қовуштиришда ҳал қилувчи роль ўйнаган “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг асосчиларидан бири, бу ташкилот раҳбариятининг аъзоси шоира Гулчеҳра Нуриллага Ёзувчилар Уюшмаси аъзолиги гувоҳномаси қайтариб берилди. Маълумки, ҳаромий Ислом Карим замонида Гулчеҳра опани бошқа бир қатор ҳақиқий ўзбек ёзувчилари билан биргаликда бу ташкилотнинг аъзолигидан чиқариб юборишган эди.

Аввалги хабарларимизда шоир Шукрулло ва Эврил Турон таҳаллуси билан танилган ёзувчи Мамадали Маҳмуднинг Ёзувчилар Уюшмасига аъзолиги тиклангани ва улар билан ЎзА суҳбатлар ўтказганини билдирган эдик. Ҳозир маълум бўлишича, Гулчеҳра Нурилла билан ҳам шундай суҳбат ўтказилади. Ҳеч шубҳа йўқки, бундай суҳбат Шавкат Мирзиёга миннатдорчилик билдириш шарти билан ўтказилади.

Қанчалик оғир бўлмасин эслатиш керакки, дунёнинг ҳамма диктаторлари халқ орасида танилган ва обрўга эга бўлган инсонларни ўзларига тарафдор қилиб олгандек қилиб кўрсатишга ҳаракат қиладилар. Ислом Карим ҳам шундай қилган ва Салой Мадамин (адабий таҳаллуси Муҳаммад Солих) ҳамда унинг атрофидаги ёзувчи-шоирларни сотиб олган эди. Шавкат Мирзиё ҳозир Шукрулло, Гулчеҳра Нурилла ва Эврил Турон каби ёзувчиларни ўз тарафига оғдириб олишга ҳаракат бошлагани кўриниб турибди, аммо у тушуниши керакки, ўзбек миллатининг буюк фарзандларини ҳеч ким сотиб ололмайди. Улар “53-54” лақаби билан танилган хоин Салой Мадамин каби ҳаромий эмаслар.

Дарвоқе, расмий хабарларда айтилишича Гулчеҳра Нурилла билан биргаликда Шароф Убайдуллага ҳам Ёзувчилар Уюшмасининг гувоҳномаси топширилган.