19 November 2018
14:15 - Ҳаммаёқ масхарабозлик: Самарқандда Хитой ширкати цемент заводи қурмоқчи, бунда Ўзбекистоннинг роли борми?

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситаларидан бири Kun.uz ҳеч қандай таҳлилсиз, аммо масхарабозлик руҳида тарқатган хабарида айтилишича, Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида бу йил тузилиб рўйхатдан ўтказилган “HENGYUAN CEMENT” номли Хитой-Ўзбекистон қўшма корхонасининг цемент заводига тамал тоши қўйилибди. Бугун эрталаб тарқатилган хабарда тамал тоши қачон қўйилгани ҳам айтилмаган, хабар охирига уни тайёрлаган мухбирнинг исми ҳам айтилмасдан, “Ўз мухбиримиз” деб ёзиб қўйилган.

Бу қўшма корхона Хитойнинг нуфузли йирик цемент ишлаб чиқариш компанияси – цемент заводи қурилишида катта тажрибага эга “GANSU HENGYA CEMENT Co. LTD” ва Ўзбекистон томонидан “Zamon injiniring” МЧЖ иштирокида ташкил этилганмиш. “GANSU HENGYA CEMENT Co. LTD” ростдан ҳам нуфузли йирик цемент ишлаб чиқариш компанияси бўлиши мумкин, аммо у билан ҳамкорлик қилмоқчи бўлган “Zamon injiniring” МЧЖ қандай компания?

Хабарда айтилишича, бу қўшма корхона тўғридан-тўғри инвестиция ҳажми 420 миллион АҚШ долларини ташкил қилувчи, йиллик қуввати 2,4 миллион тонна бўлган цемент заводи қурилишини бошламоқда. Аммо, 420 миллион АҚШ доллари кимники? Хитой компаниясиники бўлса, Ўзбекистоннинг бу завод қурилишида қандай роли бор? Шундай катта лойиҳада иштирок этаётган “Zamon injiniring” МЧЖ кимники, давлатникими, ёки хусусийми? Агар хусусий бўлса, Самарқандда юз миллионлаб долларлик лойиҳада иштирок этадаган шундай кучли компания бор эканми? Давлатники бўлса, у қачон тузилди ва унинг капитали қанча?

Хабарга қўйилган расмда кимлиги айтилмаган 3 киши оддий белкурак билан бир нарса қилмоқдалар. Аммо, нима қилаётганлари кўрсатилмайди ва айтилмайди. Нега? Оддий белкурак билан оддий қум сурилаётганини кўрсатиш шармандалик ва масхарабозлик эканлигига Kun.uz мухбирларининг ақли етгани учунми?

Хабарда айтилишича, бу маросимда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов қатнашибди, ҳатто сўзга ҳам чиқибди. Демак, “Zamon injiniring” МЧЖ ширкати давлатникими?

Бу хабарда қўйилган саволларга жавоб изласак, Ўзбекистонда ҳамма нарса масхарабозлик эканлигини тушунамиз. Кўринишидан, Хитойнинг “GANSU HENGYA CEMENT Co. LTD” компанияси Самарқандда тахминан 1 минг киши ишлайдиган цемент заводи қурмоқчи. Бу яхши иш. Аммо, бу заводдан олинадиган фойданинг асосий қисми Хитойга кетишини, бундай завод экологик нуқтаи назардан самарқандликларнинг бошига бало бўлишини тушунган Ўзбекистондаги тожиклар режими бу ишда ўзининг гўёки ижобий роли борлигини кўрсатиш мақсадида, қўғирчоқ Kun.uz воситасида масхарабозлик руҳидаги ёлғонлардан иборат хабар тарқатмоқдами?