18 November 2018
15:26 - Шавкат Мирзиё Москванинг ялтоғи: Қримда инсон ҳуқуқларининг топталиши ҳақидаги БМТнинг резолюциясига Ўзбекистон қарши чиқди

Ўзбекистонда ҳкмронлик қилаётган тожиклар режимининг раҳбари Шавкат Мирзиё яна бир марта Москванинг қўғирчоғи, хизматкори, ялтоғи эканлигини исботлади. Унинг буйруғи билан иш қиладиган Ўзбекистоннинг БМТдаги вакили бу ташкилот тарафидан қабул қилинган “Қрим мухтор республикаси ва Севастополь шаҳрида (Украина) инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият” номли резолюцига қарши овоз берди. Бу ҳужжатда Қримни босиб олган Россия ўша ерда инсон ҳуқуқларни топтаётгани тан олинган. Москванинг қўғирчоғи бўлган тожиклар режими феълан Россияни қораловчи ҳужжатга қарши бўлиши шубҳасиз эди, амалда айнан шундай бўлди.

Эслатиб ўтамиз, БМТнинг Учинчи Қўмитаси тарафидан 15 ноябрда тасдиқланган бу резолюцияни 67 мамлакат маъқуллаган, 82 мамлакат бетараф қолган ва Ўзбекистон ҳам ичида бўлган қуйидаги 26 мамлакат унга қарши овоз берганди: Арманистон, Беларусия, Боливия, Бурунди, Камбожа, Хитой, Куба, Шимолий Корея, Эритрея, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Мьянма, Никарагуа, Россия Федерацияси, Сербия, Жанубий Африка Республикаси, Жанубий Судан, Судан, Сурия, Тожикистон, Уганда, Ўзбекистон, Венесуэла, Зимбабве.

Хабарларда айтилмаган бўлса ҳам, тахмин қилиш мумкинки, Туркманистон бетараф қолган. Энди бу резолюция БМТ Бош Ассамблеяси тарафидан маъқулланиши керак.