16 November 2018
19:40 - Энди cенсация эмас: Турон Халқаро Ёзувчилар Уюшмаси раиси Мамадали Маҳмуд (Эврил Турон) Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси аъзолигига қайта тикланди

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз “Бугун Мамадали Маҳмудов Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қайта тикланди” деб хабар берди. Ўта қисқа хабарда яна 2 та жумла бор: “Яқинда сайтимизда ёзувчи Мамадали Маҳмудов билан “Гурунг” видеосуҳбати эълон қилинган эди. Сайтимизни кузатиб боринг, бу ҳақда тез орада батафсил маълумот берилади!”

Шу муносабат билан “Ҳаракат” Агентлигининг сайтида 2016 йил 15 февралда эълон қилинган қуйидаги хабарни эслатиш мақсадга мувофиқдир. Мана ўша хабар:

* * * * *

Юсуф Жума: Билдириш битиги

Турон-Ўз-Тангри кенгаши қарори билан Турон Халқаро Ёзувчилар Уюшмаси тузилди. Турон Халқаро Ёзувчилар Уюшмаси фахрий раислигига Турон қаҳрамони Улуғ Шукрулло танландилар. Турон Халқаро Ёзувчилар Уюшмаси раиси қилиб Турон қаҳрамони Эврил Турон (Мамадали Маҳмуд) тайинланди.

Турон Халқаро Ёзувчилар Уюшмаси тузилишига Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмасидан 25 шоир, ёзувчининг ҳайдалиши боис бўлди. Улар орасида талантли шоир, шоиралар ва ёзувчилар бор. Турон Халқаро Ёзувчилар Уюшмаси имкон қадар Туркистонни ўйловчи элпарвар ва юртпарвар истеъдодларни моддий ва руҳий томондан қўллаб туриш ишлари билан шуғулланади. Шу ўринда Турон-Ўз-Тангри кенгаши ҳақида бир оғиз сўз. Кенгаш 2016 йил 19 январ куни тузилган. Кенгаш аъзоларининг мақсади:

1. Mиллатни руҳий юксалтириш, эл онгида аждодлар руҳий дунёсини тиклаш,
2. Ёш авлодни эрк, ҳақиқат, ор-номус ҳақида кўпроқ ўйлашга ва курашга чорлаш,
3. Маркизий Осиё давлатларини Россияга қарамликдан қутқариш ва ҳақиқий мустақилликка эришиш йўлида маънавий кураш бошлаш,
4. Ватан ёшларини дунёга Ислом номи билан хавф солаётганларнинг кимлигидан огоҳлантириш.

* * * * *

Турон Халқаро Ёзувчилар Уюшмаси раиси, Турон қаҳрамони Эврил Турон (Мамадали Маҳмуд) СССР замонида Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмасига аъзо бўлган, аммо мустақилликдан сўнгра Ислом Карим раҳбарлигидаги тожиклар режими тарафидан қамоққа ташлангач, Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси аъзолигидан чиқарилган эди. Мана, унинг бу Уюшмадаги аъзолиги тикланибди. Умид қиламизки, у Турон Халқаро Ёзувчилар Уюшмаси раиси, Шукрулло эса бу Уюшманинг фахрий раиси вазифасини бажаришни давом этаверадилар.

Ҳеч шубҳа йўқки, ўз тахаллусида Турон сўзини ишлатига журъат қилган Мамадали Маҳмуд Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси аъзоларнинг ҳаммасини турончи қилиш ва уларни мавжуд тожиклар режимига қарши курашга бирлаштириш йўналишида фаолият олиб бораверади.

Расмда - Турон Халқаро Ёзувчилар Уюшмаси фахрий раиси Шукрулло ва бу Уюшманинг раиси Эврил Турон (Мамадали Маҳмуд).