16 November 2018
14:43 - Танишинг: Динимизни билмасдан Дин Ишлари бўйича Қўмита раисига ўринбосарлик қилаётган Нуриймон Абулҳасан. Савол: Ҳаж фарз бўлолмаслиги қачон тан олинади?

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситаларидан бири бўлган Kun.uz сайтининг қўғирчоқ мухбири Хуршид Далиев Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Дин Ишлари бўйича Қўмита раиси ўринбосарли Нуриймон Абулҳасан билан қилган суҳбатининг матнини бугун эълон қилибди. Суҳбат Ҳаж ва Умра зиёратлари ҳақида.

Маълумки, дунёда мусулмонларнинг сони ва уларнинг молиявий имкониятлари ортиб бориши натижасида Ҳаж ва Умра зиёрати қилиш истагидагиларнинг сони кескин ортиб бормоқда, бундай зиёратлар қилиш ниятидагилар навбатда туришга мажбур бўлмоқдалар. Ҳозир ёш бола ҳам биладики, навбат бор жой порахўрлик ўчоғидир. Шу сабабли, бутун дунёда Ҳаж ва Умра зиёратларига рухсат олинадиган жойларда порахўрлик оддий ҳолатга айланган. Мусулмонларнинг сони ортиши билан порахўрлик авжига чиқаверади.

Аммо, шундай оддий нарсаларни билмайдиган саводсиз Нуриймон Абулҳасан “Муқаддас зиёратга пора аралаштиришнинг ўзи гуноҳ” деб, Ҳаж ва Умра зиёрати истагидаларга насиҳатлар қилиш билан шуғулланибди. У Саудия Арабистони тарафидан Ўзбекистон аҳли учун Умра сафари бўйича квоталар олиб ташлангани, энди Ўзбекистон республикасининг 18 ёшдан ошган фуқаролари бемалол бу зиёратга бориб келишлари мумкинлиги, демак, Умрага бориш учун руҳсат олуиш истагидагиларнинг навбати бўлмаслигига имо-ишора қилган ва Ҳажга бориш ниятидагиларнинг навбати ҳақида вайсаган.

Ҳа, у ростдан ҳам вайсаган, чунки, бу аҳволда нима қилиш кераклигини у билмайди ва ҳатто тушунмайди. Қолаверса, Умра зиёратига бориш нятидагилар учун квота йўқ қилинганлигини гапириш ҳам вайсашдан бошқа нарса эмас. Чунки, бугун бу дунёда квотасиз нарсанинг ўзи йўқ, унинг шакли ўзгариши мумкин холос.

Бундайларга тушунтириш керакки, Ҳаж динимизнинг 5 та фарзидан биттаси ҳисобланаётгани, дунёда эса мусулмонларнинг сони ва уларнинг молиявий имконятлари ортиб бораётгани туфайли, ҲАММА МУСУЛМОНЛАР ИСТАЛАР ҲАМ ҲАЖ ФАРЗИНИ БАЖАРОЛМАЙДИЛАР. Демак, бу соҳада порхўрликни Нуриймон Абулҳасан каби саводсизлар йўқ қилолмайдилар. Пора бериб Ҳажгага рухсат олаётганларнинг сони Ислом мамлакатларида кескин ортиб бормоқда. Пора бериш ва пора олиш гуноҳ эканлигини ҳисобга олсак, Ислом дини оммавий порахўрлик ўчоғига айланиб бораётгани ҳам тан олишга тўғри келади. Бу эса, дин ўлим йўлида эканлигининг яна бир исботидир.

Бунинг устига, ўзини динимизнинг Макка ва Мадинадаги 2 муқаддас жойининг қўриқчиси деб эълон қилган Саудия қироллиги яқинда қиролликнинг Истанбулдаги консуллигида мухолифатчи журналист Жемал Кашикчи ваҳшийларча ўлдиртиргандан кейин, бу қиролликнинг ўзи ҳам ўлим остонасига келиб бўлди.

Динимизни бу аҳволдан чиқишнинг ягона йўли – Қуръоннинг ўрта асрлардан ҳам аввал қилинган хато тафсирини тўғрилаш ва Ҳаж фарз эмаслигини, фарз бўлолмаслигини тан олишдир. Хўш, қўғирчоқ мухбир Хуршид Далиев нимага бу каби муҳим масалаларни муҳокама қилишга чақирмаган? Қўғирчоқ бўлгани учунми?