15 November 2018
17:45 - Тожиклар режимининг бош қўғирчоғи ЎзА ўзбекнинг буюк ёзувчилари Мамадали Маҳмуд (Эврил Турон) ва Шукруллони сохтакорлик билан шарманда қилди
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун “Бирлик” Халқ Ҳаракати сафларида кўрашган ўзбек миллатининг буюк ёзувчилари Мамадали Маҳмуд (Эврил Турон) ва Шукрулло билан видеосуҳбатлар ўтказганини бу видеосуҳбатлар эълон қилинмасиданоқ сенсация ва сенсацияларнинг сенсацияси деб баҳолган эдик. Чунки, ўзбекнинг буюк фарзандлари Ўзбекистон давлати ва ўзбек миллатининг ўта ғариб аҳволига кўз юмолмайдиган инсонлар эканлигини жуда яхши билганимиз сабабли, тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситаси ватанимизнинг ҳақиқий аҳволи ҳақида суҳбат эълон қилмоқчи эканлигидан ҳайрон бўлиб қолган эдик.

Кеча ЎзА ўша икки суҳбатни эълон қилди. Ҳеч қўрқмасдан айтамизки, у видеосуҳбатларни эшитиб кўргач, ҳайронлигимиз квадратига чиқди. Бу икки инсон Ўзбекистон ва ўзбек миллатининг ўта ғариб аҳволини, масалан, қуйидаги фактларни умуман тилга олишмаган:

- Ватанимиз иқтисодиётининг кучи, демак, аҳолининг ўртача ойлиги ҳам, кечагина отдан тушган қозоқлардан кўп марта кам, яъни Ўзбекистон қашшоқ ва гадой ўлка;

- Шу сабабдан сони миллиондан ортган ватандошларимиз бир бурда нонга пул топиш учун ойлаб-йиллаб ўз оилаларини ҳам кўролмасдан Россияда қуллардек ишламоқдалар, уларнинг фарзандлари “ота меҳри” деган нарсани унутмоқдалар;

- Айнан шу аҳволга тушган йилларимиз ҳозирги Президент Шавкат Мирзиё 13 йил ўзбек халқининг бош душмани бўлган ҳаромий Ислом Каримнинг ўнг қўли, бош ёрдамчиси бўлган эди;

- 2010 йили қирғиз фашистлари ўзбекларни ТИРИКЛАЙИН ёққанларида, ўзбекнинг қиз-аёлларини подалашиб зўрлаганларида, ҳомиладор ўзбек аёлининг қорнини ёриб ва ҳали туғилмаган ЎЗБЕК чақалоқнинг бошини кесиб олиб, копток қилиб тепганларида, 3 кунда 300 ўзбекни ваҳшийларча ўлдирганларида Ислом Карим ва Шавкат Мирзиёдан қўрқиб ҲАММА ТЕШИКЛАРИНИ ҚИСИБ ЎТИРГАН ўзбеклар миллат сифатини, одам сифатини йўқотдилар.

- Ўзбекларни шу аҳволга туширишдаги хизматлари учун Қирғизистон Шавкат Мирзиёни орден билан мукофатлади.

- Ватанимизнинг иқтисодий аҳволи ривожланган давлатларни қўйиб туринг, қўшнимиз Қозоғистондан 5-10 баравар, яъни 500-1000 фоиз орқада экан, Шавкат Мирзиёнинг иқтисодиётимизни йилига 5-6 фоизга кучлироқ қилиш мақсадида ўтказаётган косметик ислоҳотлари билан ҳозирги ғариб аҳволимизни ҳеч қачон тузатиб бўлмайди;

- Ўзбекистонда ҳеч қандай сиёсий ислоҳотлар ўтказилмаяпти ва ўтказилмоқчи эмас, мустақиллик учун курашган Ўзбекистоннинг ҳақиқий фарзандлари чет элларда мажбуран яшашмоқда, сохта қонунчилик ҳокимияти ҳаромий Ислом Карим яратган қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ сиёсий партиялар қўлида;

- Бу аҳволдан чиқиш учун “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери айтиб келаётган фундаментал сиёсий-иқтисодий ислоҳотларни бошлаш кераклиги ҳақидаги таклиф муҳокамага қўйилмаяпти, ҳеч қаерда тилга ҳам олинмаяпти.

ЎзА эълон қилган видеосуҳбатларда диққатга сазовор биттагина нарса бор - Эврил Турон ва Шукрулло жорийдаги диктатор, Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг раҳбари Шавкат Мирзиёни қўллаб қувватлар эмишлар. Бу видеосуҳбатнинг асосий мақсади айнан шуни халққа билдириш эканлиги шубҳасиздир

Яна ҳеч шубҳа йўқки, вақти келади, бу дунёда бўлмаса, у дунёда, Эврил Турон ва Шукрулло бу видеосуҳбатлар усталик билан қилинган монтажлар натижасида ўзларини шарманда қилувчи шаклга туширилганини эътироф қиладилар.

Расмда - Шукрулло ва Еврил Турон.