15 November 2018
09:05 - Ilham Osman исмли ўқувчимиздан келган шикоятга Ўзбекистон расмийларидан жавоб бўладими? Шавкат Мирзиёданчи?

Ўзини Ilham Osman деб танитган ўқувчимиздан келган хат лотин алифбосида, аммо кўп хатолар билан ёзилган. Уни кириллга ўтказсак, шундай бўлади:

Ilham Osman: Sos! Андижон вилояти Қўрғонтепа районига цемент заводи қурилди. Лекин чегара, яъни дарёнинг у тарафи Жалолқудуққа қарашли Ҳасанқовоқ маҳалласи жаҳаннамга айланди. Бунга қарайдиган ҳечким йўқ, халқ дардини кимга айтишни билмайди. Халқ ёрдам истайди, дардини кимга айтсин?

“Ҳаракат”: Ўз-ўзидан маълумки, бу шикоят билан Ўзбекистон тарафининг тегишли органлари шуғулланишлари керак. Яна шу ҳам маълумки, Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг раҳбари Шавкат Мирзиё Қирғизистон ордени билан тақдирланган. Демак, вақти келибди, Шавкат Мирзиё олган орденига лойиқ одам эканлигини кўрсатиши ва бу шикоятдаги муаммо билан шахсан ўзи шуғулланиши шарт. Ёки, у орденни қайтариб бериш билан чекланармикан?