12 November 2018
16:44 - “Толибон” Афғонистоннинг Фарах вилоятида яна 37 кишини ўлдирди, террористлар билан музокаралар ўтказмоқчи бўлган Шавкат Мирзиё қаерда?
Афғонларнинг 1TV телеканалига асосланиб тарқатилаётган хабарларда айтилишича, “Tолибон” бугун Афғонистоннинг Покистон билан чегарадош Фарах туманида теракт уюштириб, камида 37 кишини ўлдирди, уларнинг 29 нафари полиция ходимлари, 8 нафари тинч аҳолидан. Шу туман полициясининг раҳбари Абдулла Жаббор ўша туман бу ҳужумдан кейин “Толибон” қўлига ўтганини айтмоқда.

“Толибон” жиҳодчилари кечагина Афғонистоннинг марказидаги Ғазна шаҳрида теракт уюштириб, хавфсизлик хизматининг 10 нафар ходими ва тинч аҳолидан 15 кишини ўлдиргандилар. Ҳозир бу мамлакат ҳудудларининг тахминан 50 фоизи “Толибон” қўлида экан, бунақа терактлар бўлишини ҳар дақиқада кутавериш керак. Фарах туманида уюштирилган бугунги теракт ҳам шу фикрни тасдиқламоқда.

Эслатиб ўтамиз, 9 ноябрда Москвада бир қатор буюк давлатларнинг расмийлари ҳамда Афғонистондан қандайдир ноҳукумат ташкилоти ва “Толибон”нинг расмий делегациялари иштирокида Афғонистонда урушни тинч йўллар билан ҳал этиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтган эди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё эса, Афғонистондаги террористлар билан урушни тинч йўллар билан тугатиш учун террористлар билан музокаралар олиб бориш кераклигини айтган ва 2018 йил 27 март куни Тошкентда шу масалага бағишланган халқаро конференция ҳам ўтказган эди.

Кўриб турибмизки, “Толибон” террорчиликдан воз кечмоқчи эмас. Шармандаси чиққан Шавкат Мирзиё дарҳол истеъфога кетиши керакмасми? Керак, акс ҳолда, у тарихга ҳамма соҳада масхарабозликдан нарига ўтолмайдиган гўёки сиёсатчи сифатида киради.

Шавкат Мирзиё ва унинг Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимига тушунтириш керак, Ислом терроризмининг илдизлари Қуръоннинг хато тафсиридан келиб чиққан, аммо ҳозир Ислом дини тарафидан тан олинган хато тушунчаларда эканми, демак, ислом терроризмини тўхтатишнинг ягона йўли – Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиш ва Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини тан олишига эришишдир.