26 April 2018
17:39 - Шавкат Мирзиё Тошкент шаҳар ҳокими қилиб Жаҳонгир Ортиқхўжаевни тайинлади

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари ҳеч қандай таҳлилсиз хабар беришларича, бугун 26 апрелда Тошкент шаҳар ҳокимлигида Бош вазир Абдулла Арип иштирокида Тошкент шаҳар Халқ Депутатлари Кенгашининг навбатдан ташқари 35-сессияси бўлиб ўтган ва Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эмиш. Аслида, Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг номзодини Бош вазир Абдулла Арип президент Шавкат Мирзиё номидан таклиф қилган. Шавкат Мирзиёдек улуғ инсон таклиф қилган номзодга қарши чиқадиган депутат топилармиди? Йўқ, топилмаган ва қўғирчоқ депутатлар бу номзодни тасдиқлашган холос.

Хабарларда айтилишича, Жаҳонгир Ортиқхўжаев "Artel" ва "Imzo" номли қурилиш ширкатларининг муассиси ва раҳбари бўлган экан. Демак, у оддий порахўр ва коррупционер. Бундай одам улуғ Шавкат Мирзиёнинг соясида ва Тошкент шаҳар ҳокими сифатида қандай кароматлар кўрсатишини яқинда кўрсак керак.

Дарвоқе, 2012 йилдан бери Тошкент шаҳар ҳокими курсисида ўтирган Раҳмонбек Усмонов шу кунларда Автомобиль Транспорти Агентлиги бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига ўтказилибди.

Расмда - Жаҳонгир Ортиқхўжа ва Шавкат Мирзиё.