02 November 2018
21:39 - Kun.uz: Мигрантлар ҳамон сарсон. Ким кимни алдаяпти? “Ҳаракат”: Шавкат Мирзиё, Абдулла Арип ва уларга бўйсунадиган Ташқи Меҳнат Миграция Агентлиги ҳаммани алдамоқда
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситаларидан бири бўлган Kun.uz Интернет нашри ҳеч қандай таҳлилсиз Россияда турли оворагарчиликларни бошдан кечириб, юртимизга қайтиб келишга мажбур бўлган муҳожирларнинг бошига тушган муаммолар ҳақида “Мигрантлар ҳамон сарсон. Ким кимни алдаяпти?” сарлавҳали хабар эълон қилди. Бу Интернет нашрнинг журналистлари шу воқеа юзасидан жавоб олиш учун Бандлик ва Меҳнат Муносабатлари Вазирлигиги қошидаги Ташқи Меҳнат Миграция Агентлигига мурожаат қилишибди, аммо ҳеч қандай жавоб олишолмабди.

Хўш, аслида ким айбдор?

Маълумки, ҳозир номини “Бирлик” Партияси деб ўзгартирган “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг раҳбари, техника фанлари доктори, профессор Абдураҳим Пўлат 1996 йили Швецияда Марказий Осиёли сиёсий қочқинларнинг рус тилида чиқарилган журналида яқин йилларда жуда кўп ўзбеклар бир бурда нонга пул топиш учун Россияга кетишларини аввалда башорат қилиб, уларга Ўзбекистон ҳукумати ёрдам бериши кераклигини, уларнинг муаммолари билан шуғулланадиган махсус давлат органи яратиш кераклигини ёзган эди. У 2008 йилда ўша пайтдаги президент Ислом Каримга махсус хат йўллаб, меҳнат муҳожирларининг муаммолари билан шуғулланадиган вазирлик тузишни таклиф қилган. Аммо, унинг таклифи ерда қолди. Ваҳолангки, ҳозирги президент Шавкат Мирзиё ўша пайтда Бош вазир эди ва сони миллион атрорфида бўлган ўзбекистонлик муҳожирларнинг бошида муаммолар кўплигини билмаслиги мумкин эмасди.

Демак, биринчи савол шундай: Нимага Шавкат Мирзиёнинг ватандошларимиз аҳволи билан иши бўлмади?

Шавкат Мирзиё президент бўлгандан кейин вазирлик эмас, Ташқи Меҳнат Миграция Агентлиги яратди. Аммо, бу Агентликни қўйиб туринг, Шавкат Мирзиёнинг ўзи, Бош вазир Абдулла Арип ва жорийдаги тожиклар режими Ўзбекистон давлати ва халқининг ўта ғариб аҳволи билан, Ўзбекистон аҳолисининг ўртача ойлиги кечагина отдан тушган қозоқларникидан сал кам 10 баравар камлиги билан қизиқмайдику.

Шундай экан, бошқа савол туғилади: Шавкат Мирзиё, Бош вазир Абдулла Арип ва жорийдаги тожиклар режими ҳеч нарса билан қизиқмаса, қандайдир Ташқи Меҳнат Миграция Агентлигидан нима кутиш мумкин?

Эй, ўзбеклар! Яна бир бор қайтарамиз, кўзингизни очинг, бунақа масхарабоз президент, унинг тожиклар режими, бу режимнинг қўғирчоқ ахборот воситалари билан келажагимиз йўқ. Майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиёдан ва унинг тожиклар режимидан “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери тўхтамасдан такрорлаётган фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишни, хабарчи/журналистлардан бўлаётган воқеаларни объектив ёритишни талаб қиладиган вақт келиб бўлди.