02 November 2018
12:09 - Ўлаётган давлат: Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими бошқарувни прокуратура хизматчиларига бермоқда

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирочоқ ахборот воситалари ҳеч қандай таҳлилсиз хабар беришларича, кеча халқ депутатлари Мирзачўл тумани Кенгашининг навбатдан ташқари қирқ бешинчи сессияси ўтказилибди ва шу кунга қадар вилоят прокурори ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Комил Холмуродов туман ҳокими этиб тайинлангани ҳаммага билдирилибди. Сессияда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Отабек Муродов (расмда) ҳам қатнашиб, сўзга ҳам чиқибди ва Комил Холмуродовни мақтабди. Мирзачўл туманининг шу кунгача ҳокими бўлган Махмуд Холбўтаев Жиззах вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига ўтказилгани ҳам эълон қилинибди.

Бундан ҳам қизиғи, 2 кун аввал Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Отабек Муродовнинг елкасига Вазирлар Маҳкамасида Агросаноат соҳасининг вақтинча масъули вазифаси ҳам юкланган эди. Қаранг, мамлакатнинг Бош прокурори айни замонда агросаноат соҳасини ёки бошқарармиш, ёки назорат қилармиш. Куласизми, йиғлайсизми?

Нима бало, Шавкат Мирзиё косметик ислоҳотлар билан Ўзбекистон иқтисодиётида ҳеч қандай ижобий ўзгариш қилолмаганидан кейин, ҳамма ерга Ўзбекистон номли зиндоннинг жаллодлари бўлган прокуратура хизматчиларини тиқиштирмоқчими? Шунақага ўхшайди. Нима ҳам дердик, бечора Шавкат Мирзиё ва унинг қўли остидаги тожиклар режими деймиз.

Эй, ўзбеклар! Яна бир бор қайтарамиз, кўзингизни очинг, бунақа масхарабоз президент, унинг тожиклар режими, бу режимнинг қўғирчоқ ахборот воситалари билан келажагимиз йўқ. Майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиёдан ва унинг тожиклар режимидан “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери тўхтамасдан такрорлаётган фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишни, хабарчи/журналистлардан бўлаётган воқеаларни объектив ёритишни талаб қиладиган вақт келиб бўлди.