27 October 2018
18:01 - Аҳмоқ аҳмоқларга раҳбарлик қилиши керак: Бир йил вазир ўринбосари бўлган аҳмоқ Алишер Саъдуллаев Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқига раис ўринбосари қилинибди

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари ҳеч қандай таҳлилсиз хабар беришларича, 2017 йил 30 июндан бери Халқ Таълими Вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган 23 ёшли Алишер Саъдуллаев бугун Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоевнинг биринчи ўринбосари этиб сайланибди.

Маълумки, бошқачароқ ном билан ҳаромий Ислом Карим тарафидан яратилган ташкилотнинг номини янги диктатор, Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бошқарувчиси Шавкат Мирзиё “Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи” деб ўзгартирган ва шу ташкилот раҳбарларидан бири бўлган аҳмоқ мишиқи Алишер Саъдуллаевни Халқ Таълими Вазири ўринбосари қилиб қўйганди.

Мана энди, Шавкат Мирзиё вазирликда ҳеч нарсани эплай олмаган бу мишиқини аввалги инига қайтарибди. Ваҳолангки, Халқаро Вестминстер Университетининг Тошкентдаги бўлимини битирган Алишер Саъдуллаев Ўзбекистондаги ёши 35 гача бўлган 25 нафар истиқболли эркаклар рўйхатига киритилган экан. Кўриб турибмизки, бунақа гўёки истиқболли мишиқилар ўз ватанлари учун ҳеч нарса қилолмайдилар.

Эслатиш керакки, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи СССР замонидаги комсомол ташкилотининг давомчиси ва худди комсомол КПССнинг аҳмоқ ёшлар қаноти бўлгани каби Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг аҳмоқ хизматкори, ялтоғи эди.

Савол туғилади, тожиклар режимининг ялтоғи Алишер Саъдуллаев Халқ Таълими Вазирлигида бир йил ичида нима қилди, нимага эришди? Ҳеч нима қилмади, ҳеч нимага эришмади, тожиклар режими таркибида Ўзбекистон давлати ва ўзбек миллатини ўлимга судраш билан шуғулланди. Айнан, шу бир йил ичида Ўзбекистон аҳолисининг кечагина отдан тушган қозоқларникидан 8 баравар кам бўлган ойлиги энди 10 баравар кам бўлиб қолди.

Алишер Саъдуллаев кабилар ўлмайди, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи ўлмайди. Улар Москванинг ёрдами билан Ўзбекистон давлати ва ўзбек миллатини ўлимга судраш билан шуғулланаверадилар.

Эй, ўзбеклар кўзингизни очинг, Шавкат Мирзиё ва унинг тожиклар режими билан келажагингиз йўқ. Майдонларга чиқиб, Ўзбекистонда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш талабини ўртага қўйиш вақти келди.