24 October 2018
15:03 - Бечора Путин: Россия вазири Максим Топилин ўртача ойлик 11 фоизга ортгани билан мақтанибди, аммо рубль 14 фоизга қадрсизланганини айтишни унутибди

Русларнинг бош ахборот агентлиги “Новости” бугун Меҳнат ва Ижтимоий Ҳимоя Вазири Максим Топилиннинг ўз мамлакатида ўртача ойлик бу йил мисли кўрилмаган даражада, яъни 11 фоизга ортгани ҳақидаги сўзларини эълон қилди. Бундай ортиш ҳокимият қилаётган ишларнинг натижаси эканлиги ҳам урғуланибди.

Аммо, ўрисларнинг вазири бу йил январь ойида 1 доллар 56,4981 сўмга тенг бўлиб, октябрь ойида 65,8941 рублга чиққанини, яъни рубль 14 фоизга қадрсизланганини айтишни унутибди. Чунки, буни айтса эди, Россияда ўртача иш ҳақи аслида тушганини эътироф қилишга тўғри келарди.

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими расмийларининг Ўзбекистонда аҳвол Шавкат Мирзиёнинг ташаббуслари билан яхшиланаётгани ҳақидаги гаплари ёлғонлигини аниқ факт ва рақамлар билан фош қилиб, бу режим устидан кулавериб чарчаган эдик. Энди Владимир Путин устидан ҳам худди шу шаклда кулавериш керак бўлиб қолмоқда. Қолаверса, унинг турли масхарабозлик руҳидаги баёнотлари устидан бутун дунё кулиб чарчамоқда.

Ҳа дарвоқе, яна ўша “Новости”нинг хабарига кўра, Россия Бош вазирининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Татьяна Голикова 2019 йилда ўртача ойлик 1,4 фоизга тушишини башорат қилиб, бунинг сабаби - 2018 йилда ўртача ойлик керагидан ортиқ кўтарилиб кетгани эканлигини айтибди.

Нима ҳам дердик, Владимир Путин бечора экан, унинг ялтоғи Шавкат Мирзиё бечораларнинг бечораси эканлигини айтамиз холос. Жойи келгани учун эслатиш керакки, Қозоғистонда аҳвол яхшироқ бўлгани сабабли, яқинда Владимир Путин ва Шавкат Мирзиё Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой билан қозоқларнинг Сариоғоч шаҳарчасига бориб учрашиб (расмда Путиннинг чап қўли қаерда эканлигига эътибор беринг), унинг маслаҳатларини олишгани ҳам шубҳасизлиги кўринмоқда.