24 October 2018
08:16 - Яхшилиги кўринмаётган мантиқсиз хабар: Шавкат Мирзиё тўқимачилик маҳсулотлари экспортини 7 млрд долларга чиқарармиш, калава ип ишлаб чиқариш кескин камаярмиш

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситаларидан бири Gazeta.uz сайти ҳеч қандай таҳлилсиз кеча душанба куни хабар қилишича, Ўзбекистон 2021 йилгача тўқимачилик маҳсулотлари экспортини 2,8 млрд, 2025 йилгача 7 млрд долларгача чиқаришни режалаштирмоқда. Айни замонда, калава ипни экспорти 2021 йилгача 23,1фоиз, 2025 йилгача эса 3,8 фоизгага тушади.

Шу пайтгача, экспортнинг 37,7 фоизини калава ип, 14 фоизини мато ва тўқимачилик полотнаси ва 48,3 фоизини бошқа тўқимачилик маҳсулотлари ташкил этмоқда экан. Бу ва яна бир қатор рақамларни “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раиси Илҳом Ҳайдаров (расмда) ўтган жума куни ўтказилган “Ўзбекистон - Россия: тўқимачиликда чегарасиз ҳамкорлик” йиғилишида айтибди.

Маълумки, дейди мухбиримиз, Ўзбекистон Совет замонида ҳам, мустақиллик йилларида ҳам, ўзимизда етиштирилган пахта толасининг асосий қисмини Россияга сал кам текинга берарди. Россияда пахта толаси калава ипга, кейин мато ва тўқимачилик полотносига айлантирлар ва улардан сотишга тайёр маҳсулотлар чиқарилар эди. Пахта толасининг нархи ҳатто жаҳон бозорида бор-йўғи 1,5 доллар эканлигини, бу толадан тайёрланадиган газламалардан кўп баравар кўп фойда олинишини, газламалардан тайёрланган кийим-кечаклар бундан ҳам катта фойда келтиришини ҳисобга олсак, тушунамизки, бизнинг пахтадан олинадиган фойда асосан Россияда қолар эди. Мустақилликдан кейин ҳам жиддий ўзгаришлар бўлмади.

Ваҳолангки, “Бирлик” Халқ Ҳаракати ва кейинчалик унинг асосида тузилган “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ҳамда унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги мустақилликдан аввал ҳам, кейин ҳам, ўзимизда тўқимачилик саноатини кескин кенгайтириб, пахтадан олинадиган фойданинг катта қисмини ўзимизда олиб қолишимиз кераклигини тўхтовсиз гапириб келди.

13 йил Бош вазир, 2 йил Президент бўлган Шавкат Мирзиё бу соҳада ҳеч қандай жиддий иш қилмади, натижада, Ўзбекистон иқтисодиётининг кучи бўйича ривожланган давлатларни қўйиб туринг, ҳатто қўшни Қозоғистонда 8-10 баравар орқада қолди. Бизда ўртача ойлик ҳам шунча кам. Бундан ташқари, бизда Давлат бюджети бор-йўғи 7,7 млрд доллар экан, 2025 йилда фақат тўқимачилик соҳасида 7 млрд долларлик экспорт ҳақида гапириш ҳам кулгил-ку.

Шавкат Мирзиё ҳозир бир нарсалар қилмоқчи эканлигини олқишлаш керак эди. Аммо, у деҳқонларга тутзорларни кенгайтириш ва аччиқ қалампир экиш ҳақидаги маслаҳатлари, чет эллардаги элчилармизга Ўзбекистонго инвесторлар олиб келиш ҳақидаги буйруқлари билан иқтисодиёт соҳасида саводсиз эканлигини кўратиб бўлганини унутмайлик. Чунки, деҳқонлар нима экиш кераклигини Шавкат Мирзиёдан ҳам ўзлари яхши биладилар, Ўзбекистонга инвесторлар олиб келиш элчиларнинг иши эмас. Авваламбор ўзимизда инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиёнингн ўзи жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлаш керак. Ўзимизда инвесторлар пайдо бўлса, улар чет эллардан инвесторларни олиб келишни йўлга қўядилар.

Аҳволимиз шундай экан, тўқимачилик маҳсулотлари экспортини ошириш масласида ҳам Шавкат Мирзиё ва унинг тожиклар режими бирон нарса қилолишига ва қилиш истаклари борига ақли расо одам ишонмайди.

Қаранг, Илҳом Ҳайдаровнинг айтган гаплари ва рақамларидан келиб чиқсак, Ўзбекистонда тўқимачилик корхоналарнинг сони ва уларнинг ишлаб чиқариш қуввати кўп марта орттирилиши назарда тутилмоқда. Ўзбекистонда кичик хусусий тдбиркорликкагина йўл берилаётганини ҳисобга олсак, тўқимачилик саноати яна давлатнинг қўлида бўлади-ку.

Социалистик иқтисодиёт бор экан, иқтисодиёт ўлишини СССР ва бошқа социалистик мамлакатларнинг тажрибаси кўрсатиб бўлди. Шу сабабли, СССР битиши билан ҳамма собиқ социалистик давлатлар бозор иқтисодиётига ўтиб бўлдилар. Хитой бундай ишни ҳали СССР борлигидаёқ қилиб бўлган эди. Фақат Ўзбекистон тўла бозор иқтисодиётига ўтмасдан, СССР каби яшамоқчи. Бу йўл давлатни ўлимга олиб боради-ку.

Нима ҳам дердик, ўзбекларга мурожаат қиламиз: Кўзингизни очинг. Бундай президент ва унинг тожиклар режими билан келажагингиз йўқ. Аҳволимиз ҳозиргисидан ҳам баттар бўлаверади. Нархлар ошаверади, сўмнинг қадри кескин тушаверади. Бунинг олдини олиш учун майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиё ва унинг тожиклар режимидан фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар бошлашни талаб қилиш керак.

Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ сиёсий партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни янгилаш, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётади.

Фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғояси борлигини урғулаш ҳам муҳимдир.

Бундай фундаментал ислоҳотларни амалга ошириш учун тажрибали давлат арбоби, аввалги Бош вазир ўринбосари Рустам Азим жойига қайтарилиши керак.