23 October 2018
18:51 - Сенсация эмас, тожиклар режимининг оддий ўзбекча масхарабозлиги: ЎзА қандайдир номи ҳам айтилмаган Федерация билан ҳамкорлик меморандуми имзолабди. Бобур нима дейди?
Ўзбекистондек 33 миллион аҳолиси бўлган двавлатнинг бош ахборот воситасида берилган аҳмоқона хабар ҳақида бир ўқувчимиз бизга маълумот берди. Аввал, бу ўқувчимизнинг маълумотига эътибор бермасликка қарор қилдик, аммо кейин бу воқеага эътибор бериш лозим деган фикрга келдик.

Ўқувчимиз берган маълумотни текширганимиздан кейин маълум бўлдики, Ўзбекистонда Шавкат Мирзиё раҳбарлигида ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзАнинг 2018 йил 23 октябрь куни соат 18:34 да тарқатган “Ҳамкорлик меморандуми имзоланди” сарлавҳали ўта қисқа хабарчасида шундай дейилган экан: “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик ҳуқуқларини кенгайтириш, мамлакатни янада демократлаштиришда фаол иштирок этиш, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни бажариш, тизимда амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритишни таъминлаш мақсадида Федерация билан Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.”

ЎзА қандай Федерация билан меморандум имозлагани хабарда тилга ҳам олинмаган, бу Федерпция қандай ташкилот эканлигига биронта имо-ишора ҳам йўқ. Хабарга қўйилган расмдагилар кимлар экани ҳам номаълум. Хуллас, ҳар томонлама, яъни сиёсий маънода ҳам, иқтисодий маънода ҳам ўлаётган Ўзбекистонда хабарчилик ҳам ўлаётганини кўриб турибмиз. Ўзбекистон давлат сифатини ҳам йўқотиб, тожиклар режимининг масхарбозлик саҳнасига айланиб бораётгани бу ерда ҳам кўриниб турибди.

Эй, ўзбеклар, ахборот воситалари шундай аҳволда экан, сиёсий ва иқтисодий инқироздан ўлаётган Ўзбекистоннинг ўлиш жараёни тезлашади холос. Бир нарса қилиш керак. Нима дейсиз, ҳурматли ўқувчиларимиз!

Ёки, улуғ Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Ким кўрибдур, эй кўнгул, аҳли жаҳондан яхшилиғ” деганига асосланиб ва тожиклар режими ҳамда унинг қўғирчоқ ахборот воситаларига тупириб, улардан “яхшилиғ” ҳам кутиб ўтирмасдан ўлимга тайёрланаверамизми?