23 October 2018
15:33 - Ўзбек сўми 3 ойда 5 фоизга қадрсизланганди, Туркияда бир партиянинг баёноти билан турк лираси бирпасда 5 фоизга қадрсизланди. Ўзбекистон фундаментал ислоҳотларга муҳтож!


Кечаги хабаримиздан маълумки, шу йилнинг 1 августида 1 доллар 7781 сўмга тенг эди, 3 ойдан кейин 1 доллар 8226,10 сўмга бўлди. Демак, долларнинг сўмга нисбатан қиймати тахминан 5 фоизга ортди, яъни сўмнинг қиймати долларга нисбатан 5 фоизга тушди.

Бугун Туркияда қизиқ воқеа бўлди. Сўнги йилларда ҳокимиятда ўтирган исломчиларнинг Адолат ва Тараққиёт Партияси билан иттифоқда бўлган Миллиётчи Ҳаракат Партияси лидери Давлат Боғчали яқинда бўладиган маҳаллий сайловларда исломчилар билан бирга бўлмасликларини билдирди. Маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар қилишича, валюта бозорларида эрталаб 5,68 турк лирасига тенг бўлган 1 АҚШ доллари Давлат Боғчалинингн баёнотидан кейин дарҳол 5,82 га чиқибди. Яъни, долларнинг курси тахминан 5 фоизга кўтарилди, демак, турк лирасининг қиймати 5 фоизга тушди. Ўпирилди десак ҳам бўлаверади.

Нима, бўлганда ҳам, Туркияда бўлаётган жараёнларни ўзида акс эттирувчи фондлар биржаси бор, валюта бозори бор. Шу сабабли у ерда “қора бозор” йўқ.

Ўзбекистонда эса, сўмнинг бошқа валюталарга нисбатан курслари мавжуд тожиклар режимининг қўғирчоғи бўлган Марказий Банк тарафидан белгиланарди ва у курслар ҳақиқатни ўзида тўлиқ акс этирмасди. Тўғри, ўтган йили сўм девальвация қилиниб, эркин конвертацияга ўтилгач, Марказий Банк белгилаган сўмнинг курслари ҳақиқатга яқин бўлди ва “қора бозор” йўқ бўлди ҳисоб.

Аммо, Ўзбекистон иқтисодиётида ижобий ўзгаришлар бўлмагани сабабли, Марказий Банк белгилаётган сўмнинг курсларига ишонч тезда йўқолди ва “қора бозор” тикланишга бошлади. Чунки, бизда расмий валюта бозори феълан йўқ. Демак, Ўзбекистон иқтисодиёти, минг афсуски, ўлимга қараб кетаверади.

Бу ғариб аҳволдан чиқишнинг ягона йўли – мавжуд тожиклар режимидан қутилиш ва Ўзбекистонда фундаментал сиёсий ва иқтсодий ислоҳотлар ўтказишдир. Буни йиллардан бери “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги гапириб келмоқда. Халқ майдонларга чиқиб, бу талабларни Шавкат Мирзиёнинг тожиклар режими олдига қўйиши керак, ана ўшанда Ўзбекистонда жиддий ижобий ўзгаришлар бошланади.