16 October 2018
13:54 - Шавкат Мирзиё Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасидаги АЭС қурилишида ҳамкорлик тўғрисидаги битимни тасдиқлади

Президент Шавкат Мирзиё 13 октябрдаги қарори билан Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасида Ўзбекистон ҳудудида атом электр станцияси қурилишида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги битимни тасдиқлади. Бу ҳақда “Gazeta.uz"га ҳукуматдаги ахборот манбаси хабар қилди.

Ҳужжат 7 сентябрь куни Москвада Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 19-йиғилишида икки мамлакат бош вазирлари томонидан имзоланган эди.

Битим Россия лойиҳаси бўйича таркибида сув-сув энергетика реактори асосида ҳар бир энергоблок қуввати 1,2 ГВтгача бўлган иккита энергоблокли АЭСни лойиҳалаштириш ва қуриш бўйича ҳамкорликни кўзда тутади.

Аввалроқ Навоий ва Бухоро вилоятлари чегарасидаги Тўдакўл кўли яқинидаги ҳудуд АЭС қурилиши учун энг мақбул жой сифатида танлангани хабар қилинган эди.

18−19 октябрь кунлари эса Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга расмий ташрифи режалаштирилган. // Gazeta.uz

“Ҳаракат”: Қаранг, Gazeta.uz Интернет нашри ўзининг ўзбек тилидаги хабарига қўйилган расмга русча сўзлар ёзган. Шармандалик!