16 October 2018
11:35 - Тошкент вилоят прокурори лавозимига тайинланган Салом Самадов ҳам порахўр ва коррупционер эмасми?

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари ҳеч қандай таҳлилсиз кеча хабар қилишларича, мамлакатимиз Бош прокурорининг 2018 йил 15 октябрдаги буйруғига асосан Самадов Салом исмли киши Тошкент вилоят прокурори лавозимига тайинланибди. Хабарларда айтилишича, Салом Самадов 1963 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 1990 йилда Харьков юридик институтини тамомлаган.

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 1990 йилда Бухоро вилояти Файзулла Хўжаев туман прокуратурасида бошлаб, Бухоро ва Навоий вилоятлари прокуратуралари органларида турли лавозимларда, 2005 йилдан бошлаб, Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари, Хатирчи ва Кармана туманлари прокурори, Бухоро вилояти ва Қорақалпоғистон прокурори ўринбосари, Қорақалпоғистон ва Қашқадарё вилояти прокурори, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари, биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган. Мамлакат Бош прокурорининг ўринбосари ҳам бўлган.

Қўғирчоқ ахборот воситалари бермаган таҳлилни биз берамиз.

Жаҳон тарафидан тан олинган АҚШдаги Freedom House ташкилотига кўра, дунёнинг энг мудҳиш диктаторликларидан бири бўлган Ўзбекистонда шунча йил прокуратура органларида ишлаб келган Салом Самадов – Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган ва Ўзбекистон аҳолисини кечагина отдан тушган қозоқлардан 9-10 баравар кам маош оладиган ғариб аҳвога туширган, аввал Ислом Карим, энди Шавкат Мирзиё раҳбарлигида иш олиб боарётган тожиклар режимининг хизматкори ҳамда порахўр ва коррупционер эканлигига ҲЕЧ ҚАНДАЙ ШУБҲА ЙЎҚ. Бундайларнинг жойи охир-оқибат қамоқхона бўлиши ҳам ўз-ўзидан маълум.

Салом Самадов қамоққа тушишни истамаса, Ўзбекистон ва ўзбек миллатини ҳозирги ҒАРИБ АҲВОЛДАН ОЛИБ ЧИҚИШНИ ЎЙЛАСА, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери тўхтамасдан талаб қилаётган фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш масаласини Шавкат Мирзиё олдига очиқча қўйиши керак, ҳатто шарт. Сиёсий ислоҳотлар доирасида ҳуқуқ-тартибот органларида АДОЛАТ тикланиши ҳам керак.