14 October 2018
07:21 - Шавкат Мирзиё ўзбекларни ғариб аҳволддан чиқармоқчи эмас, ҳозир минимал иш ҳақи $21, кейинги ойдан атиги $24,78 бўлади
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари ҳеч бир таҳлилсиз хабар беришлшарича, кеча Президент Шавкат Мирзиё 2018 йилнинг 1 ноябридан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдорини 1,1 баравар ошириш ва энг кам иш ҳақи, ёшга доир пенсиялар, болалик ногирон бўлганларга бериладиган нафақа, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақаларни ошириш ва меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасини қайта кўриб чиқиш бўйича фармон имзолабди.

Фармонга кўра, 1 ноябрдан Ўзбекистонда ойига энг кам:

- иш ҳақи 202 730 сўм (сўмнинг бугунги курси бўйича $24,78 – “Ҳаракат”),
- ёшга доир пенсиялар 396 500 сўм ($48,46),
- болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа 396 500 сўм (($48,46),
- зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа 243 300 сўм ($29,74) бўлади.

Бу рақамлар бўйича тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари ҳеч қандай таҳлил берганлари йўқ. Энг кам, яъни минимал ойлик иш ҳақи хусусидаги таҳлилни биз берамиз.

Шу йил 6 октябрдаги хабаримизда қозоқларнинг расмий давлат ахборот воситаси “Казинформ”га асосланиб, Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой ўз мамлакатида 2019 йил 1 январдан бошлаб аҳолининг минимал иш ҳақини ҳозирги 28 минг тенгедан 42 минг тенгега чиқариш буйруғи берганини билдирган эдик. Демак, қозоқларда минимал маош ҳозир тахминан 75 доллар, 2019 йилда 113 долларга чиқади ва биз қозоқлардан минимал иш ҳақи бўйича 4,5 баравар орқада бўлиб қолаверамиз.

Давлатларда аҳолининг ўртача ойлиги қонун билан белгиланмайди, ҳамма нарса давлатларнинг иқтисодий аҳволига боғлиқ. 2018 йилнинг биринчи ярми натижаларига кўра, ҳар қандай давлат иқтисодиётининг кўрсатгичи бўлган Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот бўйича Ўзбекистон Қозоғистондан 9-10 баравар орқада. Демак, аҳолининг ўртача ойлиги бўйича ҳам шундай фарқ бўлади.

Эслатиш керакки, Шавкат Мирзиё Ўзбекистонда 13 йил Бош вазир бўлган йиллари бизда Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот, демак, аҳолининг ўртача ойлиги ҳам, Қозоғистондан 8 баравар кам бўлиб қолган эди. Мана энди, Шакат Мирзиё президентлик курсисини ноқонуний эгаллаб олиб, халқни алдаш учунгина ўтказаётган косметик ислоҳотларидан кейин, қозоқлардан орқадалигимиз 9-10 бараварга чиқмоқда.

Сони миллиондан кўп ўзбекистонликлар чет элларда ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимояланмаган ҳолда ишлаб, Ўзбекистондаги оилаларини боқмоқдалар. Ўзбекистондек давлатнинг бор-йўғи 7,7 миллиард долларлик Давлат бюджети чет элда ишлаётганлардан келаётган бир неча миллиард доллар пул билан оёқда турибди.

Эй, ўзбеклар! Яна бир бор қайтарамиз, кўзингизни очинг, бунақа президент, бундай тожиклар режими, бу режимнинг қўғирчоқ ахборот воситалари билан келажагимиз йўқ. Майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиёдан ва унинг тожиклар режимидан ватанимизда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишни, хабарчи/журналистлардан бўлаётган воқеаларни объектив ёритишни талаб қиладиган вақт келиб бўлди.

Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери тўхтамасдан такрорлаётгандек, давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни янгилаш, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётади.

Фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғояси борлигини урғулаш ҳам муҳимдир.

Бундай фундаментал ислоҳотларни амалга ошириш учун тажрибали давлат арбоби, аввалги Бош вазир ўринбосари Рустам Азимни жойига қайтариш керак.