08 October 2018
08:30 - Kun.uz cайтининг масхарабозлиги ёки алдоқчилиги: Ўзбекистонимиз жаҳоннинг иқтисодиёти жадал ривожланаётган давлатлари қаторидамиш
Бу сайт қандайдир McKinsey Global Institute”га асосланиб хабар беришича, бу Институт сўнгги 20 йил ичида Ялпи Ички Маҳсулот (ЯИМ) ўсиши 5% ёки ундан ортиқ бўлган мамлакатлар рўйхатини тузибди ва бу рўйхатга Озарбойжон (ЯИМ ўсиши - 8,2%), Беларусь (5,6%), Камбожа (5,8%), Эфиопия (4,8%), Ҳиндистон (5,3%), Қозоғистон (5, 2%), Лаос (5,4%), Мьянма (8,9%), Туркманистон (6,1%), Ўзбекистон (5,1%) ва Вьетнам (5,1%) киритилибди.

Бундай хабарга таҳлил бермаслик, ўқувчиларни алдаш бўлади. Kun.uz cайти ҳеч қандай таҳлил бермаган ва ўз ўқувчиларни алдаган.

Гап шундаки, бу рўйхатдаги Озарбойжон, Беларусь, Қозоғистон ва Туркманистоннинг ҲАҚИҚИЙ ИҚТИСОДИЙ КУЧИ, яъни Киши бошига ЯИМ 2017 йилда Ўзбекистондан 3-6 марта кўп эди. Бу рўйхатдаги Эфиопия, Ҳиндистон, Лаос, Мьянма ва Вьетнам давлатлари эса, қашшоқлик даражаси бўйича Ўзбекистонимиз билан қўшнилар.

Шундай экан, биздан 3-6 марта бой бўлган давлатлардаги 5 фоизлик ўсишнинг абсолют миқдори, Ўзбекистон ва у каби қашшоқ мамлакатларникидан 3-6 марта кўп бўлади.

Масалан, бизнинг бойлигимизни шартли равишда 1 доллар деб ҳисобласак, Қозоғистонда Киши бошига ЯИМ биздан 6 баравар кўп бўлгани сабабли, қозоқларнинг бойлиги 6 доллардир. Бир йилдан кейин бизнинг бойлигимиз 5 фоизга ортиб 1,05 долларга чиқади, қозоқларники ҳам 5 фоизга ортиб 6,3 долларга чиқади. Яъни, орамиздаги фарқ 5 доллар эди, бир йилдан кейин 5,25 доллар бўлади. Бизнинг ва Қозоғистоннинг бойлиги миллиардлаб долларлар эканлигини ҳисобга олсак, қозоқлардан орқада қолишимиз ҳар йил юзлаб миллион долларларга ортиб бораверади.

Бундай таҳлил бермасдан туриб, бизда ва қозоқларда иқтисодиётнинг кучи сал кам бир хил фоизда ортаётганини билдириш, халқни алдашдан бошқа нарса эмас. Вақти келади, Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг Kun.uz каби қўғирчоқ ахборот воситалари ўз ўқувчиларини алдаётганлари учун жавоб берадилар.