06 October 2018
08:20 - Қозоғистонда минимал ойлик 113 доллар бўлади, бечора Ўзбекистонимизда 21 доллар бўлиб қолаверади

Кеча Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой ўз халқига навбатдаги мурожаатини эълон қилди ва шу мурожаат доирасида ҳукуматга 2019 йил 1 январдан бошлаб аҳолининг минимал иш ҳақини 28 минг тенгедан 42 минг тенгега чиқариш буйруғини берди. Ҳар қандай диктаторликларда бўлгани каби, Қооғистонда ҳам бу буйруқ амалга оширилади.

Бугун 1 доллар 373,71 қозоқ тенгесига тенг. Демак, қозоқларда минимал маош ҳозир тахминан 75 доллар, 2019 йилда 113 долларга чиқади. Солиштириш учун эслатиш керакки, Ўзбекистонда минимал маош қонун бўйича 21 долларга тенг, яъни қозоқлардан 3,5 баравар кам эди, энди 5,5 баравар кам бўлади

Давлатларда аҳолининг ўртача ойлиги қонун билан белгиланмайди, ҳамма нарса давлатларнинг иқтисодий аҳволига боғлиқ. Бу йилнинг ярим йиллик натижаларига кўра, ҳар қандай давлат иқтисодиётининг кўрсатгичи бўлган Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳамжми бўйича қозоқлардан 9-10 баравар орқадамиз, демак, бизда ўртача ойлик қозоқларга нисбатан 9-10 баравар кам.

Ўзбеклар, кўзингизни очинг. Бундай президент ва унинг тожиклар режими билан келажагингиз йўқ. Демак, майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиё ва тожиклар режимини Ўзбекистон давлати ва халқининг фундаментал муаммолари билан шуғулланишга мажбур қилиш керак.