04 October 2018
15:43 - Навбатдаги масхарабозлик: Комил Алламжонов Президент матбуот котиби лавозимидан озод этилди
Kun.uz сайти қандайдир манбаларига асосаланиб хабар беришича, Комил Алламжонов Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси президенти матбуот котиби лавозимидан озод этилган. Алламжонов 2017 йилнинг декабрида президент матбуот котиби ва президент девони раҳбари ўринбосари лавозимларига тайинланган эди.

2018 йилнинг 27 августида эса президент Шавкат Мирзиёнинг “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбар ходимларини лавозимга тайинлаш тўғрисида”ги фармони билан Комил Алламжонов Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари – Президент матбуот котибига айланганди.

Бунақа салкам ҳар куни кадр алмаширавериш масхарабозликдан бошқа нарса эмаслигини ҳар бир одам тушунади.