01 October 2018
12:00 - Ҳиндистон Президенти Рам Натҳ Ковинд Деҳлида Шавкат Мирзиёни расман кутиб олди, бечора президентимиз яна қовун туширди

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз хабар беришича, бугун эрталаб Ҳиндистон Республикаси Президенти Рам Натҳ Ковинднинг “Раштрапати Бхаван” саройида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Бундай маросимларда одат бўлганидек, олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди, икки давлат мадҳиялари янгради, меҳмон фахрий қоровул сафи олдидан ўтди.

Кейин Шавкат Мирзиё шу ерда икки мамлакат оммавий ахборот воситалари учун қисқача баёнот берибди ва ҳар доимгидек қовун тушириб, Ҳиндистон бугунги кунда жадал ривожланиб, жаҳон иқтисодиётидаги ўрнини мустаҳкамлаб бораётган глобал давлат эканлигини урғулабди. Аҳвол эса бошқача.

Гап шундаки, ҳар қандай давлат иқтисодиётининг кучини кўрсатувчи Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми Ҳиндистонда ўтган йили, Жаҳон Банкига кўра, 1940 долларга тенг эди. Ўзбекистонда эса 1500 доллар атрофида бўлган. Ҳиндистон бу кўрсатгич бўйича жаҳон давлатлари ичида 138-чи, Ўзбекистон 149-чи ўринда. Яъни қашшоқлик даражаси бўйича Ҳиндистон бизнинг Ўзбекистондан бироз яхшироқ аҳволда. Аммо, дунёнинг ривожланган мамлакатларидан, худди Ўзбекистон каби, 30-40 баравар орқадалигини қўйиб туринг, ҳатто Қозоғистондан 4,5 баравар орқада. Сўм ўтган йилнинг охирида 2 бараварга девальвация қилинганини ҳисобга олсак, Ҳиндистоннинг аҳволи бу йил Ўзбекистонникига нисбатан бироз яхшилашади, аммо дунё миқёсида юксалиш бўлмайди.

Шуларни жуда яхши билан Ҳиндистоннинг сиёсий ва бизнес элитаси бечора Шавкат Мирзиё устидан ичида роса кулгани шубҳасиздир.