20 September 2018
16:15 - Шавкат Мирзиёнинг навбатдаги масхарабозлиги: Террорист гуруҳларга адашиб кириб қолганлар жиноий жавобгарликдан озод қилинармиш

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари ҳеч қандай таҳлилсиз хабаар қилишларича, кеча 2018 йил 19 сентябрда Президент Шавкат Мирзиё “Террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон республикаси фуқароларини жиноий жавобгарликдан озод этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” номли фармон имзолабди. Бу фармонга кўра, террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари махсус тузилган Комиссия хулосасига асосан жиноий жавобгарликдан озод этилади. Шундай қилиш 2018 йил 1 ноябрдан бошланармиш.

Ўзбекистондаги қўғирчоқ ахборот воситаларининг журналистлари замонавий хабарчилик нималигини ҳам билмасликлари ва ҳар қандай хабарга таҳлил бериш кераклигини ҳам тушунмасликларини ҳисобга олиб, ўта қисқа таҳлилни биз бермоқчимиз. Таҳлилимиз ўта қисқалигинг сабаби – Шавкат Мирзиёнинг навбатдаги фармони навбатдаги масхарабозлик эканлигини тушуниш жуда осонлигидир.

Ҳурматли ўқувчилармиз, тушунсангиз керак, ҳеч қандай ахборот воситалари бўлмаган, аҳолининг мутлақо кўпчилиги кичкинагина қишлоқларда яшаб, нариги қишлоқда бўлган воқеаларни ойлар-йиллар ўтгандан кейин билиб қоладиган аҳволда бўлган пайтда, одамлар янглишиб кўп хато ишлар қилиб юборишган, жумладан, жиноий ишлага ҳам қўл уриб қўйишган бўлсалар керак.

Аммо, 21 асрда, яъни Интернет асрида, биронта Ўзбекистон фуқароси адашиб террористик ташкилотларга қўшилиб қолган бўлиши мумкинлигига ишонасизми? Ҳеч шубҳасиз, ишонмайсиз, демак, Шавкат Мирзиёнинг навбатдаги фармони навбатдаги масхарабозлик эканлигини жуда яхши тушунасиз.

Ўзбеклар, яна бир нарсани тушунинг, бунақа президент ва унинг Ўзбекистонда Лубянканинг топшириғи ва ёрдами билан ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими остида келажагингиз йўқ. Шавкат Мирзиё 13 йил Бош вазирлик қилган йиллари Ўзбекистоннинг иқтисодий кучи кечагина отдан тушган қозоқлардан 8 баравар кам бўлиб қолган эди. У президентлик қилаётган йилларда бу фарқ 9-10 га чиқди. Ўзбекистон аҳолисинингн ўртача ойлиги ҳам қозоқлардан жуда кам. Бу кетишда Ўзбекистон ва ўзбек миллати ўлади. Лубянка ва тожиклар режимининг мақсади айнан шудир.