16 September 2018
12:38 - Ислом Карим “буханка” нонга коммунистча нарх тайинлаганди, Шавкат Мирзиё бозор нархи қўйди. “Ҳаракат”: Ўзбекистонни тўла бозор иқтисодиётига ўтказиш керак!

Ўзбекистон ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари ҳеч қандай таҳлилсиз мавжуд ҳукумат “буханка” нонни бозор нархида сотишга рухсат берганини оламшумул воқеадек хабар қилмоқдалар.

Хабарларда қолипли (“буханка”) ноннинг нархи 2014 йилда 650 сўм этиб белгилангани, ҳукуматнинг янги қарори билан 2018 йил 15 сентябрдан қолипли («буханка») нон эркин бозор нархи бўйича сотилиши айтилади. Аввал бутун давлат Ислом Каримнинг, ҳозир эса, Шавкат Мирзиёнинг қўғирчоғи эканлигини, ҳамма қарорлар аввал Ислом Каримнинг, энди Шавкат Мирзиёнинг бўйруғи билан чиқарилишини ҳисобга олсак, хабаримизнинг сарлавҳасидаги фикр мутлақо тўғридир: Ислом Карим қолипли нонга коммунистча нарх тайинлаган эди, Шавкат Мирзиё бозор нархи тайинлабди.

Шавкат Мирзиё маънавий отаси, ҳаромий Ислом Каримнинг изидан кетиб, битта коммунистча қадам ҳам қўйибди ва 2018 йил 1 октябрдан бошлаб ун ва қолипли нон олиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи (18 400 сўм) миқдорда компенсация тўлови беришни қонунлаштирибди.

Бир қарашда, Шавкат Мирзиё оламшумул иш қилгандек кўринади. Аслида, бу оддий масхарабозликдан бошқа нарса эмас. Чунки, Совет заммонидан қолган социалистик иқтисодиёт билан яшаб, ўлимга кетаётган Ўзбекистонда “буханка” нонни бозор нархида сотишга рухсат берилиши ҳеч нарсани ўзгартирмадийди. Ўзбекистон давлати ўлимга қараб кетаверади.

Лубянка Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимига олдига айнан шундай вазифа қўйган эди, Шавкат Мирзиё раҳбарлигидаги тожиклар режими ўз вазифасини шараф билан бажармоқда.

Ўзбекистонни ўлим йўлидан олиб чиқишнинг ягона йўли – Ўзбекистонда фундаментал сиёсий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва мамлакатимизни тўла бозор иқтисодиётига ўтказиш, Ўзбекистонда катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлида Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлашдир.

Ўзбеклар кўзингизни очинг ва тушунинг, бундай президент ва унинг тожиклар режими билан келажагингиз йўқ.