13 September 2018
08:05 - Шавкат Мирзиёча масхарабозлик: Мамлакатимиз иқтисодий-молиявий аҳволининг шу йил 9 ой якунлари бўйича йиғилиш ўтказилибди. “Ҳаракат”: Камчиликлар йўқлигига ишонасизми?
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари ҳеч бир таҳлилсиз хабар қилишларича, кеча 12 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиё давлат бюджетига тушумларни кўпайтириш бўйича амалга оширилаётган ишларни тўлиқ бажариш, 9 ой ва йил якуни бўйича белгиланган макроиқтисодий кўрсаткичларга эришиш, пахта-тўқимачилик соҳасида кластерларни жорий этишни жадаллаштириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказибди (расмда).

Бундай муҳим масалаларни муҳокама қилиш учун йиғилиш ўтказилиши ва шу йилнинг 8 ойи ичида давлат бюджетига ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 21 фоиз кўп даромад тушгани эълон қилиниши олқишга сазовордир. Бу каби бошқа олқишга сазовар рақамларни ҳам Шавкат Мирзиё кечаги йиғилишда тилга олган. Ўзбекистоннинг оддий одамлари бундай хабарни ўқисалар, “Офарин, Шавкат Мирзиё!” деб ҳайқиришга бошлашлари ҳам шубҳасиздир.

Катта зиндон ҳисобланадиган Ўзбекистонда оддий одамлар шундай ҳайқиришга бошласалар, уларни тушуниш мумкин. Аммо, Ўзбекистонннинг журналистлари шунчалик аҳмоқлармики, қуйидаги саволларни ўртага қўймайдилар.

1. Бу мажлисга кимлар қатнашди, Давлат бюджети бажарилишининг бош маъсулитятчиси бўлган Бош вазир Абдулла Арип бормиди? Мажлис қатнашчилари аҳволимизнинг қандай баҳоладилар? Ёки улар Шавкат Мирзиёни тинглаш билан чекландиларми? Шу ҳам йиғилишми? Ҳеч қандай камчиликлар тилга олинмадими? Камчиликлар борлиги шубҳасиз, аммо кимлар айбдор деб кўрсатилди, айбдорларга нисбатан қандай чоралар кўрилди, ёки кўрилади?

2. Аҳмоқ ҳам биладики, Давлат бюджети икки қисмдан иборат – Даромад қисми ва Ҳаражат қисми. Даромад қисми ўтган йилга нисбатан 21 фоиз ортган экан, Ҳаражат қисми билан нима бўлди? Ҳаражат қисми 21 фоиздан ҳам кўпга ортгани сабабли у тилга олинмадими? Ҳаражат даромаддан режалаштирилгандан кўпроқ ортиб кетган бўлса, ҳукумат ва унинг раҳбари Абдулла Арипни ишдан улоқтириш керакмасми? Бу саволларни оддий ўзбеклар эшитиб қолсалар, “Йўқолсин Шавкат Мирзиё!” деб майдонларга чиқишмайдими?

3. Шавкат Мирзиё Ўзбекистоннинг 2018 йил Давлат бюджетининг Даромад қисмини 62,229 трлн сўм, яъни 7,69 млрд доллар, Ҳаражат қисмини 62,17 трлн сўм, яъни 7 млрд 677 млн доллар қилиб тасдиқлаган эди. Ваҳолангнкки, аҳолиси биздан 2 баравар кам бўлган Қозоғистонда Давлат бюджетининг даромад ва ҳаражат қисмларининг ҳар бири тахминан 26,5 млрд доллардан иборат. Яъни, аюсолют миқдори бўйича биздан тахминан 3,5 баравар, киши бошига 7 баравар кўп. Очиғини айтсак, қозоқлардан 7 баравар қашшоқмиз. Шавкат Мирзиё ва кечаги йиғилишнинг қатнашчилари Ўзбекистон ва унинг халқини бу ғариб аҳволдан олиб чиқиш учун нималар қилиш кераклигини муҳокама қилишдими? Акс ҳолда, бунда йиғилишлар оддий масхарабозлик эмасми?

Эй, ўзбеклар! Кўзингизни очинг, бунақа президент, бундай тожиклар режими, бу режимнинг қўғирчоқ ва аҳмоқ хабарчи/журналистлари билан келажагимиз йўқ. Майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиёдан ва унинг тожиклар режимидан ватанимизда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишни, аҳмоқ хабарчи/журналистлардан бўлаётган воқеаларни объектив ёритишни талаб қиладиган вақт келиб бўлди.

Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери тўхтамасдан такрорлаётгандек, давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни янгилаш, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётади.

Фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғояси борлигини урғулаш ҳам муҳимдир.

Бундай фундаментал ислоҳотларни амалга ошириш учун тажрибали давлат арбоби, аввалги Бош вазир ўринбосари Рустам Азимни жойига қайтариш керак.