07 September 2018
23:31 - Фуқаролик Жамиятини Ривожлантириш бўйича Маслаҳат Кенгаши биринчи йиғилишини ўтказди ва "Эзгулик"сиз шарманда бўлди

Шу йил 5 апрелда Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари ҳеч қандай таҳлилсиз Ўзбекистон Президенти ҳузурида Фуқаролик Жамиятини Ривожлантириш бўйича Маслаҳат Кенгаши ташкил этилишини билдиргандилар. Бундай Кенгаш яратилиши муҳимлиги унинг номиданоқ кўриниб турибди. Бу ва бу каби ташкилотлар жамиятни демократилаштириш учун муҳим аҳамиятга эканлиги ҳам шубҳасиздир.

ЎзАнинг бугунги хабаридан маълум бўлдики, Фуқаролик Жамиятини Ривожлантириш бўйича Маслаҳат Кенгаши тузилиб бўлган экан, бугун ўзининг биринчи йиғилишини ўтказибди. Минг афсуски, ЎзАнинг хабарида биттагина эътиборга лойиқ рақам келтирилган. Бугун Ўзбекистонда 9 минг 400 дан зиёд ноҳукумат нотижорий ташкилотлар (ННТ) - жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, қонуний манфаатларини, демократик қадриятларни ҳимоя қилиш билан шуғулланмоқда.

Аммо, ЎзАнинг бугунги хабари умумий гаплардан иборат бўлиб, мавжуд ННТлар нималарга эришганлари, бугунги йиғилишда кимлар қатнашгани ва қандай конкрет масалалар муҳокама қилингани, қандай қарор ва таклифлар ишлаб чиқилгани мутлақо тилга олинмайди.

Булардан ҳам муҳими, Ўзбекистонда дунёга машҳур ННТ - Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамияти бор. У шунчалик обрўликки, унинг сўнги йиллардаги йиллик ҳисоботлари АҚШ ва ЕИнинг Тошкентдаги элчихоналарида, Ғарб давлатлари элчилари ёки элчилик вакиллари иштирокида тақдим қилинарди. Нимага гўёки Ўзбекистон Президенти ҳузурида тузилган Фуқаролик Жамиятини Ривожлантириш бўйича Маслаҳат Кенгаши “Эзгулик”га эътибор бермайди, нимага кечаги йиғилишга “Эзгулик” вакили таклиф этилмади?

Бу саволга биттагина жавоб бор. Шавкат Мирзиёнинг ҳузурида тузилган бу ташкилот навбатдаги қўғирчоқдир. Шавкат Мирзиё ўзи яратган қўғирчоқлар ичида яшайди, яъни, у – Қўғирчоқбоши. Нима, Қўғирчоқбоши ўз қўғирчоқлари демократик жараёнларнинг ривожлантириш устида ишлашларига йўл берармиди?

Хуллаc, Ўзбекистонда қаёққа қараманг, ҳаммаёқда шармандалик ва масхарабозлик.