06 September 2018
11:47 - Шавкат Мирзиё веб-сайтлардан фойдаланишни чекламоқчи, Gazeta.uz ўзини ўзи чекладими?

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари ҳеч бир таҳлилсиз хабар қилишларича, мамлакатимиз қонунчилиги билан тарқатилиши тақиқланган ахборот мавжуд бўлган Интернет тармоғи веб-сайтидан ва (ёки) веб-сайт саҳифаларидан фойдаланишни чеклаш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланибди. Энг қизиғи, бундай Низомни ким тасдиқлагани айтилмайди, аммо ўз-ўзидан маълумки, диктаторликлардан ҳамма нарсани диктатор тасдиқлайди, бу Низомни Шавкат Мирзиё тасдиқлаганига ҳам шубҳа йўқ. Аммо, қўғирчоқ ахборот воситалари бу фактга эътибор бермаётганлари, уларнинг қўғирчоқ эканлигини яна бир марта тасдиқламоқда.

Низомга кўра, веб-сайт ва (ёки) веб-сайт саҳифасида қуйидаги ахборотларни тарқатиш, ушбу ресурсни чекланишига олиб келармиш:

• Ўзбекистон Республикасининг мавжуд конституциявий тузумини, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват этиш;

• уруш, зўравонлик ва терроризмни, шунингдек диний экстремизм, сепаратизм ва фундаментализм ғояларини тарғиб қилиш;

• давлат сири бўлган маълумотларни ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ошкор этиш;

• миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи, шунингдек фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўювчи ахборотни тарқатиш;

• гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни тарғиб қилиш;

• порнографияни тарғиб қилиш.

Бу рўйхатдаги чекловга асос бўлоладиган факторларга ҳеч қандай эътироз йўқ, дейди мухбиримиз. Аммо, Ўзбекистон каби диктаторликларда истаган нарсаларини шу факторлардан бирига боғлайдилар ва мавжуд режимга ёқмаган веб-сайт ва (ёки) веб-сайт саҳифасидан фойдаланишни чеклаб қўяверадилар, тўғрисини айтса, бундай веб-сайт ва (ёки) веб-сайт саҳифасини Ўзбекистонда очилмайдиган қилиб қўяверадилар. Масалан, “Бирлик” Партиясининг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлигининг асосий веб-сайти Harakat.net аллақачон Ўзбекистонда очилмайдиган қилиб қўйилган.

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими турли чековлар қўйишнинг ўзларича чиройли усулларини ўйлаб топаверишлари мумкинлиги ҳам ўз-ўзидан маълум. Бундай иш бошланди ҳам. Кечадан бери Gazeta.uz сайтида янги хабар тарқатиш тўхтатилди. Бу сайтда сўнги хабар 4 сентябрь куни соат 23:32 да берилганди.

Нима ҳам дердик, “Офарин Шавкат Мирзиё жаноблари!” деймиз.