03 September 2018
22:21 - Ўзбек миллати шарманда бўлган кун: Туркийтилли Давлатлар саммитида Ўзбекистондаги тожиклар режимининг раҳбари қатнашди, нутқ сўзлади, Ўзбекистоннинг аъзолиги тилга олинмади
30 августдаги хабаримизда Туркийтилли Давлатлар Ҳамдўстлиги Кенгашининг навбатдаги йиғилиши шу йил 3 сентябрь куни Иссиқкўл бўйидаги Чўлпонота шаҳарчасида ўтказилишини, Қирғизистон Президенти Жээнбеков Сооронбай Ўзбекистондаги тожиклар режимининг раҳбари Шавкат Мирзиёни Чўлпонотада бўладиган саммитга фахрли меҳмон сифатида таклиф қилганини эълон қилган эдик.

Ҳамма гап шундаки, Туркийтилли Давлатлар Ҳамдўстлиги ташкилотига аввал Туркия, Озорбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон аъзо бўлиб, тожик аслли Ислом Карим феълан у ташкилотдан Ўзбекистонни чиқариб олгач, Туркманистон унга аъзо бўлган эди.

Бугун эрталаб Чўлпонотага келган Шавкат Мирзиё Туркия, Озорбайжон, Қирғизистон ва Қозоғистон президентлари тўпланган йиғилишда умумий гаплардан иборат нутқ сўзлабди ва пешин соатларида Тошкентга қайтиб келибди. ЎзАнинг хабарларида Туркийтилли Давлатлар Ҳамдўстлиги Кенгаши аъзоси Туркманистоннинг президенти нимага келмагани, Шавкат Мирзиё ким сифатида у йиғилишда иштирок этгани умуман тилга олинмайди.

Баъзи ахборот воситаларининг хабарларида бу йиғилишда Шавкат Мирзиё ва Венгрия Бош вазири меҳмон сифатида қатнашганлари айтилади. Аммо, Шавкат Мирзиё у ерда нутқ сўзлагани ҳақида фақат ЎзА хабар берди.

Хуллас, бугун ўтказилган Туркийтилли Давлатлар Ҳамдўстлиги Кенгаши масхарабозликдан бошқа нарса эмасди. Аммо, бугун – ўзбек миллати шарманда бўлган кунлиги кўриниб турибди. Шавкат Мирзиё ва у раҳбарлик қилаётган тожиклар режими ҳамма ерда мақсадига эришаётганини тан олиш керак.