03 September 2018
11:17 - Чексиз сенсациялардан навбатдагиси: Ислом Давлатининг Афғонистондаги лидерларидан бири АҚШ тарафидан йўқ қилинди, Шавкат Мирзиёнинг террористлар билан музокараларига нима бўлди?
Бутун дунё ахборот воситалари НАТОнинг расмий сайтига асосланиб, кеча Афғонистонда Ислом Давлатининг бу мамлакатдаги лидерларидан бири Сад Архаби (Sad Arhabi) АҚШ кучлари тарифдан ўлдирилганини хабар қилмоқдалар. Сад Архаби билан бирга яна 10 террорист йўқ қилинибди.

Ўзбекистонни мустқилликка қовуштирган “Бирлик” Халқ Ҳаракати асосида яратилган “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ва унинг жарчиси “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери ислом терроризмининг илдизлари Ислом динидаги Қуръонни хато тафсир қилиш натижасида шаклланган хато тушунчаларда эканлигини, Ислом динида фундаментал ислоҳотлар қилинмагунча ва бу хато тушунчалар тузатилмагунча, ислом терроризмини куч билан енгиб бўлмаслигини айтиб келмоқдалар. Бундай ислоҳотлар натижасида Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилиши керак, ана ўшанда ислом терроризми ўз-ўзидан йўқ бўлади.

Сўнги ойларда Ўзбекистон ва Афғонистон президентлари Шавкат Мирзиё ва Ашраф Ғани Толибон билан музокралар олиб бориб тинчликка эришиш мумкинлигини гапиришга бошлаганлари тамомийла аҳмоқликдир. Нима, улар ҳамма исломий террористик ташкилотлар каби асосий мақсади мусулмон давлатларини Шариат қонунлари билан яшайдиган исломий давлатларга айлантириш, кейин уларни Халифаликка бирлашиштириш, ҳамма кофирларни жисмоний йўқ қилиш ва ҳоказолар бўлган “Толибон” билан ҳафтада 3 кун Шариат қонунлари, 3 кун дунёвий/секуляр Конституция ва 1 кун умуман қонунларсиз яшаш ҳақида келишишмоқчими?

Бундай президентлар, аслида, ислом терроризмини рағбатланштириш билан шуғулланмоқдалар. Айнан шундай мусулмонлар туфайли Ислом дунёси жаҳоннинг энг ҚОЛОҚ ва ҚАШШОҚ қисмига айланиб бўлди. Ақл-идрокий қашшоқлик ҳам шунинг ичида. Ўтган йили 10-11 сентябрь кунлари Остонада бўлиб ўтган Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг саммити “Бирлик” ва “Ҳаракат”нинг фикрини қабул қилди.

У Деклаарцияни Шавкат Мирзиё ҳам имзолади, аммо реал ҳаётда у икки юзламачиликка асослaнган сиёсат олиб бормоқда. Бундай президентлар билан нафақат Ўзбекистоннинг, балки, бутун Ислом дунёсининг келажаги йўқ.