31 August 2018
07:35 - Шавкат Мирзиё ва Имомали Раҳмоннинг мукофотлар бериш бўйича масхарабозлик мусобақасида ҳисоб - 10:10

Эслатиб ўтамиз, 29 августда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё мустақиллигимизнинг 27 йиллиги муносабати билан 1 америкалик, 1 германиялик, 2 россиялик, 1 хитойлик бизнесменга ва 10 нафар тожикистонлик давлат арбоблари, илм-фан, таълим ва маданият вакилларига орден ҳамда фахрий унвонлар берганди.

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишларича, кеча Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистоннинг бир гуруҳ давлат арбоблари, илм-фан, таълим ва маданият вакилларига Тожикистон давлат мукофотлари топширибди. Яъни, у Шавкат Мирзиёнинг масхарабозлигига масхарабозлик билан жавоб берибди. Ҳа, айнан шундай, 10 нафар ватандошимиз Тожикистонга учиб ёки югуриб боришибди ва мукофотларни Имомали Раҳмонинг қўлидан олишибди (расмда). Мукофотланганларнинг сал кам ҳаммаси тожиклар.

Мана, ўша мукофотланганлар: Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арип, Ташқи Ишлар взири Абдулазиз Комил, Сув Хўжалиги Вазири Шавкат Ҳамро, Ички Ишлар Вазири маслаҳатчиси Зокиржон Алмат, Сув Хўжалиги Вазири маслаҳатчиси Исмоил Жўрабек, Самарқанддаги тожик миллий маданият маркази раҳбари Абдуваҳоб Воҳид, “Овози тожик” газетаси бўлим мудири Тўхтамиш Тўхта, БухДУ профессори Таваккал Чори, қўшиқчи Шерали Жўра ва Ўзбекистон миллий мақом санъати марказининг катта илмий ходими Мавлуда Халил.

Қаранг, мукофотланганлар ичида 2005 йили Андижонда тинч аҳолини қирғин қилишни бошқарган Зокиржон Алмат ва ўзбек миллатининг хоини Шерали Жўра бор. Қўшиқчи Шерали Жўра қанақа хоин эканлигини билмайдиганлар, аммо билишни истаганлар, “Ҳаракат” журналининг 2000 йил 3-чи сонида эълон қилинган “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатнинг “Дўст бўлсанг ёнимда тур” мақоласини ўқишлари керак - http://harakat.net/harakat/?id=277.