30 August 2018
09:26 - Ўзбекистон тожиклаштирилмоқда: Шавкат Мирзиё 1 америкалик, 1 германиялик, 2 россиялик, 1 хитойлик ва 10 тожикистонликка (!!) орден ҳамда фахрий унвонлар берди
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишларича, кеча Шавкат Мирзиёнинг бир даста фаромони билан америкалик, германиялик, хитойлик ва 2 россиялик бизнесмен ҳамда 10 нафар турли тожикистонлик Ўзбекистоннинг орден ва фахрий унвонлари билан мукофотланибди.

Россияликлардан бири – ўзбек аслли Россия миллиардери Алишер Усмонов. Унга “Эл-юрт ҳурмати” ордени топширилади.

Мукофотланган 10 нафар тожикистонликнинг ичида эса, Бош вазир Қоҳир Расулзода, Ташқи Ишлар Вазири Сирожиддин Муҳриддин, ёзувчи, олим, опера ва балет театрининг бадиий раҳбари ҳамда бошқалар бор.

Бир давлат ўзининг мустақиллик байрами муносабати билан саноқли чет элликларга турли мукофотлар бериши табиий нарса ҳисобланарди. Аммо, 10 нафар тожикистонликка Ўзбекистоннинг орден ва фахрий унвонлари берилиши жаҳон тарихида бўлмаган воқеа бўлса керак. Ўзбеклар миллат сифатини йўқотиб бўлганини кўриб, мамлакатимизда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими ҳам эс-хушини йўқотган кўринади. Ёки, Ўзбекистонни тожиклаштириш ҳар қандай чегаралардан ошиб кетаётгани табиий нарсами?

Нима ҳам дердик, ўзбекларга “кўзингизни очинг” деймиз. Тожиклар режимини жойига ўтқазиш вақти келаётганини эслатамиз.