28 August 2018
16:43 - Марказий Банк сўмнинг бошқа валюталарга нисбатан янги курсини эълон қилди, Абдураҳим Пўлат Шавкат Мирзиё олдига талаб қўйди!
Ўзбекистон Марказий Банки 2018 йил 28 августдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Ҳозир бутун дунё доллар билан яшайди, дунёга доллар ҳукмронлик қилади. Демак, биз учун долларнинг курси жуда муҳимдир. Шу сабабли, долларнинг курси яна кўтарилгани ёмон хабардир. Чунки, долларнинг курси юксалиши - сўмнинг курси тушишидир.

Мана баъзибир валюталарнинг сўмга нисбатан тайинланган янги ва қавс ичида 14 августдаги курси:

1 АҚШ доллари - 7827,23 сўм (7790,20 сўм)

1 ЕВРО - 9096,02 (8888,62)

1 Россия рубли - 116,46 (115,07)

1 Жанубий Корея вони - 7,02 (6,90)

1 Қувайт динори - 25854,63 (25715,32)

1 Хитой юани - 1150,56 (1137,95)

1 Туркия лираси - 1303,50 (1212,20)

Қаранг, ҳамма валюталарнинг курси сўмга нисбатан ортган. АҚШнинг санкцияларидан кейин ботишга бошлаган бечора Туркия лираси ва Россия рублининг ҳам сўмга нисбатан курси ошибди.

Ишлар чатоқ, жаноб Шавкат Мирзиё! Тушунишингиз керак, Абдураҳим Пўлат раҳбарлик қилаётган “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери гапириб келаётганидек, Ўзбекистонда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказилмаса, мамлакатимиз қашшоқлик ва қолоқликдан чиқолмайди, демак, сўм оёққа туролмайди. Сиз эса, косметик ислоҳотлар билан ҳаромий Ислом Карим каби ўзбекларни лақиллатиб юравераман деб ўйламоқдасиз. Тўла бозор иқтисодиётига ўтмасдан, сўмни оёққа турғизаман деб ҳам ўйламоқдасизми?

Тўғри, Сиз иқтисодиёт ёки молия мутахассиси эмассиз, аммо тақимингизда/командангизда бундай масалаларни тушунадиган мутахассислар ҳам йўқми?

Шундай экан, яъна ўзбек миллатига мурожаат қиламиз.

Эй, ўзбеклар кўзингизни очинг, бунақа президент ва бунақа тожиклар режими билан келажагимиз йўқ. Майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиё ва унинг тожиклар режимидан ватанимизда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишни талаб қилиш вақти келиб бўлди.

Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги тўхтамасдан такрорлаётгандек, давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни янгилаш, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётади.

Фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғояси борлигини урғулаш ҳам муҳимдир. Бундай фундаментал ислоҳотларни амалга ошириш учун тажрибали давлат арбоби, аввалги Бош вазир ўринбосари Рустам Азимни жойига қайтариш керак.