27 August 2018
19:37 - Қўғирчоқ “Ижтимоий фикр” марказига кўра, Ўзбекистон аҳолиси ҳамма нарсадан мамнунмиш. Ўртача ойлик қозоқлардан кўп маротаба озлигидан, яъни қашшоқлигимиздан ҳамми? Қирғиз фашистлари ўзбекларни қирғин қилганидан ҳамми?
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз хабар беришича, “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази юртдошларимизнинг мамлакатимиз сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий соҳаларда эришган ютуқларига, жамиятдаги маънавий-ахлоқий ва ижтимоий ўзгаришларга муносабатини аниқлаш мақсадида “Ўзбекистон: давлат мустақиллигига 27 йил” мавзуида тадқиқот ўтказибди.

Ижтимоий сўров мамлакатимизнинг барча вилоят ва туманларини қамраб олибди, унда қишлоқ ва шаҳарларда истиқомат қилаётган турли миллат ва ижтимоий қатлам вакиллари ҳамда ишлаб чиқаришнинг турли соҳа ва тармоқларида меҳнат қилаётган 18 ва ундан юқори ёшдаги фуқаролар иштирок этибди.

Сўровда қатнашганларнинг 80- 95 фоизи ўз ҳаётларидан мамнунликларини, мавжуд ҳукумат халқ учун буюк ишлар қилаётганини айтишибди, мамлакатни демократлаштириш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш, иқтисодиётни модернизация қилиш ва либераллаштириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни тўла қўллаб-қувватлашларини билдиришибди.

Булардан ҳам муҳими, фуқароларнинг 95,6 фоизи Президент Шавкат Мирзиё халқ орасида юксак обрў ва ишончга сазоворлигини билдиришибди.

Агар ЎзАнинг хабарини тайёрлаган О.Харченко исмли журналистнинг кўп эмас, озгина бўлса ҳам ақли бўлса эди, қуйидаги саволларни ўртага қўйган бўларди:

- Ўзбекистон аҳолисининг ўртача ойлиги турли маълумотларга кўра кечагина отдапн тушган қозоқлардан кўп маротаба озлиги, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлигига кўра, 9 маротаба камлиги ҳеч кимни қизиқтирмайдими? Ўзбекистон қашшоқ ва гадой ўлка эканлигини ўзбеклар билмайдими?

- Ўзбекистонда ишлаб ўз оиласини боқиш, бур бурда нонга пул топиш имкони бўлмагани сабабли миллиондан кўп ватандошларимиз ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимояланмаган ҳолда, Россия, Қозоғистон, Туркия ва бошқа шаҳарлардан мардикорлик қилаётганлари ҳам ҳеч кимни қизиқтирмайдими?. Чет элда ишлаётганлар ойлаб-йиллаб ўз оилаларини кўролмаётганларичи, бундай оилаларнинг фарзандлари ота меҳри нималигини унутаётганларичи? Ўзбек аёллари Қозоғистон, Россия ва Туркияда фоҳишалик қилаётганларичи?

- 2010 йили қирғиз фашистлари ўзбекларни ТИРИКЛЙИН ёққанларида, ўзбекнинг қиз-аёлларини подалашиб зўрлаганларида, ҳомиладор ўзбек аёлининг қорнини ёриб ва ҳали туғилмаган ЎЗБЕК чақалоқнинг бошини кесиб олиб, копток қилиб тепганларида, 3 кунда 300 ўзбекни ваҳшийларча ўлдирганларида Бош вазир бўлган Шавкат Мирзиё оғзини ҳам очмагани учун халқ орасида юксак обрў ва ишончга сазовор бўлибдими? Ўзбеклар Шавкат Мирзиёни мамлакатимиз иқтисодиётини Совет замонидан қолган социалистиқ иқтисодиёт принциплари асосида давом эттираётгани, очиғини айтсак, мамлакат иқтисодиётини ўлимга олиб кетаётгани учун ҳурмат қилишмоқдами?

Аҳвол шундай экан, қўғирчоқ “Ижтимоий фикр” маркази эълон қилган рақамларга аҳмоқ журналист О.Харченкодан бошқа биронта одам ишонмайди. Аммо, Ўзбекистон демократиянинг уруғи ҳам бўлмаган ЗИНДОН бўлгани сабабли, одамлар ўз фикрларини очиқча айтишдан қўрқаётганлари ҳам ҳақиқатдир.