26 August 2018
15:02 - Расмий ўзбек журналистикасидаги аҳмоқликлардан яна биттаси: “ҳалок бўлиш” ҳам “вафот этиш” деб таърифланади
Ҳаромий президент Ислом Карим Ўзбекистонда гўёки ошкоралик борлигини кўрсатиш учун 1-2 марта автоҳалокатлар ҳақида хабар тарқатилишига рухсат берган эди. Шавкат Мирзиё бу анъанани давом эттириб, ҳар куни бўлаётган автоҳалокатлар ҳақида хабар тарқаттирмоқда. Ҳақиқий ошкоралик бўлмагани сабабли, Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими бу каби хабарлар орқали бизда “ошкоралик” борлигини кўрсатиш ниятида эканлиги кўриниб турибди.

Аммо, бу ерда бир қизиқ нарса бор. Автоҳалокатлар ҳақида тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари тарқатаётган хабарларда “ҳалок бўлди” ифодаси умуман ишлатилмайди. Тўғрида, Шавкат Мирзиё ҳокимлик қилаётган жаннатхонада “ҳалок бўлиш” деган нарса бўлармиди? Бизда ҳамма, жумладан, автоҳалокатларда ҳам, ҳамма “вафот этади”.

Тўғри, “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”га кўра, ҳар қандай “ўлим” – “вафот этиш”дир. Аммо, бутун дунёда қабул қилинган нормалар бор. Уларга кўра, автоҳалокатда ўлиш – “ҳалок бўлиш” деб тилга олинади. “Вафот этиш” ёки “оламдан ўтиш” эса, қарилик ёки касаллик туфайли тиабиий равишда ўлишдир.

Ҳеч шубҳасиз, Ўзбекистоннинг аҳмоқ журналистлари жаннатсимон мамлакатда “ҳалок бўлиш” деган нарса бўлмаслигини ҳисобга олиб, балки, Шавкат Мирзиё номидан берилаётган буйруққа асосланиб, “автоҳалокатда вафот этди” каби аҳмоқона ифодалар ишлатишмоқда.