16 August 2018
20:37 - Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 21-23 август кунлари байрам қилинади, аммо Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қачон тан олади?

ЎзА бугун хабар қилишича, Президент Шавкат Мирзиёнинг кеча имзоланган фармонига кўра, Ўзбекистон Мусулмонлари Идорасининг 2018 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 21 август сешанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 декабрдаги “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ–5290-сон Фармонига мувофиқ, 2018 йил 21-23 август кунлари – Қурбон ҳайитининг биринчи уч куни байрам сифатида нишонланади.

Шавкат Мирзиё Ўзбекистон Конституциясининг дунёвийлик/секуляризм принципини тасдиқловчи моддасини қўпол равишда бузиб, бу байрамни кенга нишонлаш ҳақида буйруқ ҳам берибди. Ваҳолангки, дунёвийлик/секуляризм принципига кўра, унинг дин ишларига аралашишга, бунинг устига, буйруқ беришга ҳеч қандай ҳаққи йўқ.

Жойи келгани учун айтиш керакии, Gazeta.uz сайти 7 августдаги хабарида, бу йил Қурбон ҳайитининг 1-чи кунига 22 августга тўғри келишини, Президентнинг 2017 йил 28 декабрдаги “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармонига кўра 25 ва 26 августдаги дам олиш кунлари 23 ва 24 га ўтказилишини ҳисобга олиб, Қурбон ҳайити 23-26 август кунлари нишонланишини башорат қилган эди.

Кўриб турибмизки, ўлаётган Ўзбекистонда масхарабозлик оддий воқеага айланиб бўлди. Ўзбекистон мусулмонлари Шариат қоунунларига кўра яшамасдан, оммавий иккиюизламачилик билан яшаётганлари, қолаверса дунё мусулмонларининг кўпчилиги шундай яшаётгани туфайли, динимиз ўлаётганини ҳам тан олишга тўғри келади.

Ислом динининг моҳиятига кўз юмаётган Ўзбекистон Мусулмонлар Идораси ва Ўзбекистондаги ҳаммаа Ислом уламолари динга нисбатан жиноят қилаётганлари ҳам ҳақиқатдир. Бундай мусулмон уламоларининг жойи дўзахда бўлиши ҳам муқаррардир. Бу аҳволдан қутилишнинг ягона йўли – ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиш ва Исмлом дини авваламбор дунёвийлик/секуляризм принципини тан олишига эришишдир.