16 August 2018
07:14 - "Толибон" Ўзбекистондаги тожиклар режимининг талаби билан Қобулда 48 кишини ўлдирдими?

Reuters Агентлиги кеча, яъни 2018 йил 15 августда ўлимчи-террорист Қобулдаги таълим муассасаларининг бирини олдида ўзини-ўзи портлаб, 28 кишини ўлдирганини билдирди. Сўнгра ҳалок бўлганларнинг сони 48 га чиққани айтилди.

Ҳамма биладики, бундай терактларни Афғонистонда дунёнинг кўпчлик мамлакатлари тарафидан террористик деб тан олинган “Толибон” амалга оширади. Бу сафар ҳам шундай бўлгани шубҳасиздир. Яна шу ҳам маълумки, Ўзбекистондаги демократик мухолифат билан кўришишни ҳам истмайдиган Шавкат Мирзиёнинг тожиклар режими БМТ тарафидан террористик деб тан олинган “Толибон” вакиллари билан учрашиб, Афғонистонда тинчлик ўрнатиш ҳақида гаплашишмоқда. Шавкат Мирзиё яхши биладики, “Толибон”нинг мақсдаи - мусулмон давлатларини Шариат қонунлари билан яшайдиган исломий давлатларга айлантириш, кейин уларни Халифаликка бирлашиштириш, ҳамма кофирларни жисмоний йўқ қилиш ва ҳоказолардир. Демак, “Толибон” билан ҳафтада 3 кун Шариат қонунлари, 3 кун дунёвий/секуляр Конституция ва 1 кун умуман қонунларсиз яшаш ҳақидагина келишиш мумкин.

“Ҳаракат” Агентлиги Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлигига асосланиб, Қатарнинг пойтахти Доҳа шаҳрида жойлашган “Толибон” ташкилотининг сиёсий идораси раҳбари Шер Муҳаммад Аббас Станикзай бошчилигидаги делегация 2018 йилнинг 7-10 август кунлари Тошкентда бўлиб, мамлакат расмийлари билан музокаралар ўтказганини хабар қилган эди.