14 August 2018
23:03 - Шармандалик сенсация: Қозоғистон ўқитувчиларидан 10 бараварча кам маош оладиган Ўзбекистон ўқитувчиларига маош 10-24 фоизга ортармиш

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишларича, Шавкат Мирзиё жорий йилнинг 13 август куни “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида" номли қарор имзолабди, шу қарорга кўра, умумий ўрта таълим муассасалари ходимларининг базавий тариф ставкалари 2018 йил 1 сентябрдан бошланғич синф ўқитувчилари учун 1,1 бараварга, юқори синф ўқувчилари учун ўртача 1,24 бараваргача, директор, унинг ўринбосарлари ва ахборот-ресурс маркази (кутубхона) мудирлари ва кутубхоначилари учун 1,1 барварга оширилади.

Эй, ўзбеклар куласизми, йиғлайсизми? Ўзбекистонда аҳолининг ўртача ойлиги кечагина отдан тушган қозоқлардан сал кам 10 баравар оз эди. Яъни, БИР МИНГ фоиз оз эди. Демак, 1 сентябрдан бошлаб, ўқитувчиларимизнинг қозоқ ўқитувчилардан орқадалиги ҳозирги 1000 минг фоиздан тахминан 980 фоизга тушади. Бунақа кетишда, қозоқларда ҳеч қачон маош ошмаса, уларга етиб олишимиз учун юз йилга яқин вақт керак бўлади. Аммо, қозоқларда ҳам маош ортиши албатта бўлишини ҳисобга олсак, уларга ҳеч қачон етиб ололмаймиз.

Эй, ўзбеклар кўзингизни очинг, бунақа президент ва бунақа тожиклар режими билан келажагимиз йўқ. Майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиё ва унинг тожиклар режимидан ватанимизда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишни талаб қилиш вақти келиб бўлди.

Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги тўхтамасдан такрорлаётгандек, давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни янгилаш, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётади.

Фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғояси борлигини урғулаш ҳам муҳимдир. Бундай фундаментал ислоҳотларни амалга ошириш учун тажрибали давлат арбоби, аввалги Бош вазир ўринбосари Рустам Азимни жойига қайтариш керак.