13 August 2018
22:12 - Тўй-ҳашамлар ва бошқа маросимларни тартибга солиш билан тожиклар режимининг махсус комиссиялари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари шуғулланади. Демак, ҳеч нарса ўзгармайди!
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишича, бугун, яъни 2018 йил 13 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтибди ва бу мажлисда тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш масалалари муҳокама қилинибди.

Маълумки, Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қонунлар чиқариш ҳаққи йўқ. Шу сбабли, сенаторлар бу мажлисда нима қилишганини тушуниб бўлмайди. Қолаверса Олий Мажлиснинг ўзи тожиклар режимининг қўғирчоғи бўлгани сабабли, ундан бир нарса кутишнинг ўзи аҳмоқлик бўларди.

Хуллас, бу Кенгаш мажлиси баҳонасида одамларга дабдабали тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказмаслик кераклиги эслатилган. Эслатиш, керак бўлса, турли чекловларни ҳаётга жорий қилиш мақсадида нималар қилиниши ҳам эслатилган.

Бу ерда 2 та нарсага эътибор бериш керак.

Биринчиси. Бугунги мажлисда “Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларида Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш масалалари бўйича комиссиялар тузиш тўғрисида"ги Қарор қабул қилинган.

Иккинчиси. Маҳалла фуқаролар йиғинларига шу қарорни ҳаётга тадбиқ қилиш мажбурияти феълан юклатилган.

Ўзбекистон сиёсий маънода катта ЗИНДОН бўлса ҳам, дейди мухбиримиз, ўзбекларни дабдабали тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказмасликка, ҳамма нарсани камтаринлик билан ўтказишга мажбурлаш осон бўлмайди. Чунки, мажуд тожиклар режимнинг ўзи ўзбекларни кайф-сафодан бошқа нарса билан шуғулланмасликга ўргатиб бўлди. Бугунги ўзбекларнинг асл қиёфаси қуйидаги шеърда тўғри ёритилган:

Қуёш чиқди, ботади ҳам албатта,
Нонушта бор, ош ейиш бор навбатда,
Бўш қолмаймиз иккисининг орасида,
Ўтирамиз кучаниб туалетнинг бошида.

Бизга бошқа нима керак?
Ўзига бек ўзбекмиз!
Юраверсин бошқалар
Бош ишлатиб ҳар ерда.

Ўзбекларни бош ишлатишга ўргатилса, улар дарҳол бошларида ўтирган тожиклар режимини улоқтиришадику. Демак, тожиклар режими ўзбекларнинг ҳаётида ҳеч нарса ўзгартирмасликдан манфаатдор, демак, ҳеч нарса ўзгармайди.