13 August 2018
20:12 - Қашшоқ Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ярим йилда бор-йўғи $17,8 млрд, Қозоғистонники $35-$40 млрд экан

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари ҳеч қандай таҳлилсиз, Давлат Статистика Қўмитасига асосланиб хабар беришича, 2018 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси $17,8 миллиардни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24,2 фоизга ўсибди. Шу жумладан, экспорт ҳажми $7,6 миллиардга (ўсиш суръати 15,7 фоиз) ва импорт ҳажми деярли $10,2 миллиардга (ўсиш суръати 31,4 фоиз) етган. Шундай қилиб, ташқи савдо сальдоси минус $2,5 миллиардни ташкил қилмоқда. Ташқи савдода катта роль ўйнаган давлатлар билан импорт-экспорт ҳажмлари эса, расмдаги жадвалда берилган.

Бу рақамлар бўйича қўғирчоқ ахборот воситалари бермаган таҳлилни биз берайлик.

Қаранг, ташқи савдо сальдоси минус $2,5 миллиард экан. Қашшоқ Ўзбекистоннинг Давлат бюджети бор-йўғи $7,7 млрд эканлигини ҳисобга олсак, ташқи савдо сальдоси минус $2,5 миллиард эканлиги гадой давлат эканлигимизни яна бир бор исботламоқда.

Расмдаги жадвалдан кўриниб турибдики, Хитой, Россия, Қозоғистон ва Франциядан бошқа Европа мамлакатлари билан ташқи савдо сальдоси минус, Афғонистон, Қирғизистон, Тожикистон, Эрон ва Франция билангина савдо сальдоси плюс. Франция ва Эрон билан нимага плюслигига таҳлил беролмадик, аммо қолган давлатларнинг қашшоқлик даражаси биздан ҳам баттар бўлгани сабабли, савдо сальдосининг плюс эканлигини тушунса бўлади.

Булардан ҳам қизиғи, турли манбалардан олинган маълумотларга кўра, Қозоғистоннинг ярим йиллик ташқи савдо айланмаси $35-$40 млрд атрофида экан. Яъни, аҳолиси биздан 2 баравар кам бўлган Қозоғистонда ташқи савдо айланмаси биздан 2 баравар кўп, киши бошига ҳисобласак, 4 баравар кўп. Бундан ташқари, қозоқларда умумий ташқи савдо сальдоси плюс, яъни импорт тахминан 40 фоизни, экаспорт 60 фоизни ташкил қилади.

Ҳар доим хабарларимизда Шавкат Мирзиё 13 йил Бош вазир бўлган йиллари Ўзбекистон аҳолисининг ўртача ойлиги кечагина отдан тушган қозоқлардан 8 баравар кам ҳолга тушгани, у сал кам 2 йил президентлик қилганда, қозоқлардан орқадалигмииз 10 га чиққани, жаҳондиги энг қашшоқ 10 та давлатнинг ичида эканлигимизни айтиб, қанчалик қашшоқ ва гадой давлат эканлигимизни урғулар эдик. Мана, ташқи савдога оид маълумотлар ҳам қашшоқ ва гадойлигимизни кўрсатиб турибди.

Эй, ўзбеклар кўзингизни очинг, бунақа президент ва бунақа тожиклар режими билан келажагимиз йўқ. Майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиё ва унинг тожиклар режимидан ватанимизда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишни талаб қилиш вақти келиб бўлди.

Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги тўхтамасдан такрорлаётгандек, давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни янгилаш, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётади.

Фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғояси борлигини урғулаш ҳам муҳимдир. Бундай фундаментал ислоҳотларни амалга ошириш учун тажрибали давлат арбоби, аввалги Бош вазир ўринбосари Рустам Азимни жойига қайтариш керак.